Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:46

Обама мусулмонларни терроризмга қарши курашга чақирди


АҚШ президенти Барак Обама экстремистларни мағлубиятга учратиш учун бирликка чақирди.

Индонезия пойтахти Жакартадаги университетда сўзлаган Обама бир оз муваффақиятга эришилганига қарамай, АҚШнинг Ислом дунёси билан муносабатлари кўнгилдагидек эмаслигини айтди.

- Биз бир оз муваффақиятга эришдик. Аммо ҳали қилинадиган ишлар кўп. Америка, Индонезия ва дунёнинг бошқа жойларида бегуноҳ одамлар экстремизм қурбони бўлмоқда. Мен Америка Исломга қарши уруш олиб бормаётгани ва ҳеч қачон уруш олиб бормаслигини очиқ ва аниқ айтганман. Бунинг ўрнига биз Ал-Қоида ва унга иттифоқчи гуруҳларни мағлубиятга учратиш учун бирга ишлашимиз лозим, деди АҚШ раҳбари.

Осиё давлатларига 10 кунлик сафари доирасида президент Обама болалигининг тўрт йили ўтган Индонезияга бир кунлик ташриф билан борди.
XS
SM
MD
LG