Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:24

"Ўш ва Жалолобод фожеаси БМТда кўрилиши керак!"


Марказий Осиёдаги миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида сентябр ойида Брюсселда ташкил қилинган “Алишер Навоий” номидаги ташкилот раҳбари Ўш ва Жалолобод қирғини ҳалиям бўлса БМТ Хавфсизлик кенгашида кўрилиши лозим, деган фикрда.


Дилмурод Тиллахўжаевнинг Озодликка айтишича, шу пайтгача бу масалани БМТ даражасида муҳокама этиш таклифи амалга ошганда, Ўшда яна юзлаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, хусусан, шу кунларда ёш қиз-жувонларнинг зўрланиши, хўрланиши олдини олиш мумкин бўлар эди.

Алишер Навоий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти 25 ноябр куни ушбу талабни, шунингдек, ҳозирда Ўшда иш олиб бораётган халқаро текширув комиссияси билан ҳамкорликни кенгайтириш таклифини илгари суриб, ЕХҲТнинг декабр ойида Остонада бўладиган саммити олдидан Венада пикет ўтказишни режаламоқда.

Ташкилот раҳбари Дилмурод Тиллахўжаев бу ҳақда Озодликка гапириб берди:

- 25 ноябр куни Австрия пойтахти Венада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг бош офиси жойлашган жойда Остонада бўладиган саммитга кетишидан олдин пикет ўтказмоқчимиз. 26 ноябрдан 2 декбаргача бўладиган бу саммит олдидан ўтказадиганимиз тадбирдан мақсад, бу конференцияларнинг биринчи ва иккинчи қисмлари сингари учинчи қисмида ҳам бу масалани баланд кўтариб, талабларимизни қўйишга, бу масалани эътоборсиз қолдирмаслик кераклигини, ҳар қанақа ҳолатда бу масала биринчи навбатда туриши кераклигини ва умид қилаяпмизки Европдаги кўп ватандошларимиз, миллатдошларимиз фаол иштирок этиб, ҳар хил жойлардан келишади.

Озодлик: Тахминан неча киши қатнашиши кутилаяпти ҳозир.

- Ҳозирча 15-20та бормиз. Бу аниқ бўладиганлар Худо хоҳласа. Лекин кўпайиб кетиши мумкин. Буни биз билмаймиз. Ниятимиз 300 кишилик митинг қилиш эди. Иқтисодий имкониятларимиз кенг доирада бўлганда, албатта қилса бўларди. Бу ўзимизнинг ичимиздан бўлаëтган яхшилик. Бу ватандошларимизга ҳеч бўлмаса психологик кўмак бўлсин деб қилинаëтган нарса.

Озодлик: Мана куни кеча ЕХҲТ Бош котиби Москвада баëнот берди Қирғизистон жанубига киритилиши мўлжалланган полиция кучлари ҳақида. Унинг айтишича, ҳозирча уларни жойлаштириш масаласида муаммо бор. Яъни Қирғизистон жанубига қандай қилиб олиб кириш масаласида. Шу кузатувчиларнинг тезроқ киришига туртки бўладиган яна қанақа ишлар амалга ошираяпсизлар?

- Бу нарсаларга бу тадбирдан олдин ҳаракат қилиб кўрдик. Масалан конференциянинг Варшавада бўлган биринчи қисмида фаол иштирок этдик. Бундан ташқари Венада иккинчи қисмида бўлдик. Биз бу масалани кўтарганимизда, микрофонларимиз ўчирилиб кимгадир ëқмай, Қирғизистон ваколати салбий қабул қилгандек таъсирларини ҳам билдирди. Мақсад, кечирасизлар беш ой ўтди. Қандай қилиб бу кун тартибининг биринчи ўрнида турмайди? Одамларнинг ҳаëтига ҳар кун хавф борлиги, ўлиб кетаëтганлиги, турмаларга отилаëтганлиги бу биринчи мавзу эмасми?

Озодлик: Айниқса қиз-жувонларнинг ўғирланиши, зўрлаб ташлаб кетилиши.

- Худди шундай. У нарсалар чиқиб жамоатчиликка етиб борган нарсалар сизлар ва бошқалар орқали. Лекин қанча етиб келмаëтганлар бор. Ичимизда қолиб кетганлар қанчаси бор. Нимага қулоқ солишни хоҳлашмаяпти?

Озодлик: Мана ҳозир “Хабарлар бор. Сизлар ҳаракат қилаяпсизлар, нуфузли учрашувларда юқори минбарлардан туриб гапирдик. Тортишувларга сабаб бўлди бу чиқишларимиз” деяпсиз. Реал бир ҳаракатни сезаяпсизми?

- Энди Худо хоҳласа, биз кўп умид қилаяпмиз. Унақа қарор чиқарадиган бир нимасини бермаса ҳам бу комиссия, лекин бу Худо хоҳласа, катта бир ëрдам бўлиши керак. Ғарбдаги давлатлар, кенг жамоатчилик учун яхшироқ тушунгани ҳолат. Яъни “Нимага бўлди бу нарса? Қанчадан бери бўлаяпти бу нарса? Қанча яна давом этиши мумкин? Нима қилиш керак?”. Худо хоҳласа яхшироқ тушуниб қолишар халқаро тинчлик ўрнатувчи кучларнинг қанчалар у ерда бўлиши кераклигини.

Озодлик: Аслида қандай бўлиши керак эди шу уринишлар?

- Мен ўзимнинг шахсий фикримни билдира оламан. Бошқалар учун айта олмайман. Менимча, биринчидан, Россия федерацияси ҳукумати биринчи навбатда минтақадаги бош ролни ўйнашга даъвогар бўлгандан кейин бу нарсага эътибор қилинмади. Қанча одамнинг ҳаëтини сақлаб қолиш мумкин эди. Бунақанги ваҳшиëна ҳолатлар бўлмаганку. Бўлганда ҳам қараб турилди.

Иккинчидан, қанчалик рост ëки ëлғон, хавфсизлик кенгашида қўйилганда бу савол, эшитишимизча, рус ҳукумати билан Хитой ҳукумати билдиришган эмиш яъни шартмас бу масала кўриб чиқилиши деб. Балки шунда қабул қилинганда тинчлик кучларини олиб кириш тўғрисида, ҳозиргача ҳам шу нарсалар давом этмасмиди. Лекин ҳеч ким эшитмади, эшитгиси келмади.
XS
SM
MD
LG