Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 23:19

ҲРУ Каримовни учрашувга таклиф қилган Баррозога мактуб йўллади


Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ЕИ мулозимларининг Ўзбекистон президентига мулозамат қилаётганидан норози.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ЕИ мулозимларининг Ўзбекистон президентига мулозамат қилаётганидан норози.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Брюсселга ташрифи муносабати билан Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозо номига мактуб йўллади.


Ҳюман Райтс Уотч ушбу мактуб орқали жаноб Баррозодан президент Каримов билан учрашув пайтида Европа Иттифоқи номидан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳволга чуқур ташвиш билдиришга чақиради.

ЕИ Ўзбекистондаги вазиятни яхшилаш борасида президент Каримовдан конкрет ҳаракатлар қилишни талаб қилиши лозимлиги қайд қилинади мактубда.

Шунингдек, Ҳюман Райтс Уотч Европа комиссияси раисидан президент Каримов олдига қуйидаги талабларни қўйишни сўрайди.

Президент Каримов мамлакатдаги барча виждон тутқинлари ва ҳуқуқ фаолларини қамоқдан озод қилиш, мамлакатда ноҳукумат ташкилотларининг эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилмаслик, БМТ махсус маърузачилари билан ҳамкорлик қилиш, матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш, болалар меҳнатига қарши конвенцияни амалда қўллашга киришиш, мамлакатдаги сайлов жараёнларини ҳалқаро стандартларга мослаши зарурлиги айтилади Ҳюман Райтс Уотчнинг Баррозо номига йўлланган мактубида.
XS
SM
MD
LG