Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:13

АҚШ Покистондан ўз дипломатини қўйиб юборишни талаб қилди


Покистон Бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний
Покистон Бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний
Исломободга борган АҚШ конгрессининг уч аъзосидан иборат делегация Бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний ва Покистоннинг бошқа раҳбарлари билан учрашди.

Мулоқот чоғида Конгресс вакиллари қотилликда айбланиб ҳибсга олинган америкалик дипломат қўйиб юборилмаса, АҚШ Покистонга кўрсатаётган ҳарбий ёрдамини қисқартириш масаласини кўриб чиқишини айтди.

Америкалик дипломат Реймонд Дэвис покистонлик икки мотоциклчини отиб ўлдиргани учун 27 январ куни ҳибсга олинган.

Дэвис мотоциклчилар Лаҳор шаҳрида уни тўнашга уринган пайтда ўзини ҳимоя қилганини айтган.

Учинчи покистонликни Дэвисни қутқариш учун ёрдамга келаётган АҚШ консулхонасининг машинаси туртиб ўлдирган.

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Октябр ойида Покистон ҳарбийларига икки миллиард долларлик ёрдам дастурини таклиф қилган.

2009 йилда эса АҚШ конгресси Покистондаги иқтисодий-ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун беш йилга мўлжалланган 7,5 миллиард долларлик ёрдам дастурини маъқуллаган.
XS
SM
MD
LG