Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:03

БМТ Ливия режимига қарши янги санкцияларни маъқуллади


АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс
АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливия раҳбари Маммар Қаддафий режимига қарши санкциялар жорий қилиш ҳақидаги резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ҳужжатда Қаддафий ва яқин сафдошларига саёҳат чекловини жорий қилиш, Ливия раҳбарининг оиласига тегишли мулкларни музлатиш назарда тутилган.

Шунингдек, резолюцияда Ливияда ҳукуматга қарши намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўлланилгани юзасидан Халқаро жиноий суд текширув ўтказиши ва тинч аҳоли вакиллари ўлдирилиши учун масъул бўлган ҳар қандай шахсни жавобгарликка тортиш ҳам кўзда тутилган.

Хавфсизлик кенгаши маъқуллаган ҳуддатда Ливияга қурол эмбаргоси жорий қилиш ҳам белгиланган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс халқаро ҳамжамият Ливия масаласида бир овоздан гапирганини айтди.

- Айбсиз одамларга нисбатан қотилликлар содир этилар экан халқаро ҳамжамият бир овоздан сўзлаши керак. Бугун биз шундай қилдик. Бу кеча 7-Бандга мувофиқ, Хавфсизлик кенгаши бир овоздан зўравонликни қоралади, масъул шахсларни жавобгарликка тортиш, пушаймон бўлмаётган Ливия раҳбариятига қарши санкциялар жорий қилди. Бу қотилликларни тўхтатиши учун Ливия ҳукуматига аниқ огоҳлантиришдир, деди Сюзан Райс.
XS
SM
MD
LG