Бу таъқиқлар кейинчалик иттифоқдош республикалар, жумладан Ўзбекистон республикасининг қонунчилигида ҳам белгилаб қўйилди.
Мустақил Ўзбекистон қонунчилиги ҳам фуқароларнинг моногамия қоидаларига риоя қилишини таъминлаши лозим ва қўшхотинли шахс қонун томонидан таъқиб қилиниши кўзда тутилган.
Лекин Совет Ўзбекистонида "ўзига тўқ" ўзбеклар биттадан ортиқ хотинга (қонундан ташқари албатта) "қурби етгани" каби, мустақил Ўзбекистонда ҳам моногамия тўғрисидаги қонунни алдаётганлар талайгина, тўғрироғи уларнинг сони янада кўпайганини айтиш мумкин.
Иккинчи ёки учинчи хотинли бўлиш бугунги кунда давлат амалдорлари ва уддабурон тадбиркорлар орасида кўпроқ учрайди. Хуллас яна ўша "ўзига тўқ"лар. Тошкентликлар орасида бундай эрларни "чоршанбалик" ёки "якшанбалик" эр деб аталиши ҳақида гаплар бор.
Лекин "оддийроқ" ўзбеклар орасида ҳам биттадан ортиқ завжаи муҳтарамаси борлар йўқ, деб бўлмайди.
Озодликнинг суҳбатдоши, Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги Арабхона қишлоғида яшовчи Раҳмонқул бобо Ҳайдаров ана шундай ўзбеклардан бири. У кишининг эса уч хотини бор. Раҳмонқул бобонинг антиқалиги уччала хотинига собиқ иттифоқ даврида уйланганидадир.
92 ёшли Раҳмонқул бобо уччала хотини билан иноқликда яшаётгани, бунинг сири эса уларнинг ҳар бирига нисбатан бир хилда, адолатли муносбатда бўлишда эканлигини айтади.
Қуйида Раҳмонқул бобо билан суҳбатни тингланг.