Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:46

“Адашган сайёҳлар”га жиноий иш очилади


Чегара бузганликда айбланиб, қарийб уч ҳафта аввал Ўзбекистонда қўлга олинган ва 31 июл куни Қозоғистонга қайтарилган сайёҳлар ўз ватанида тергалади.

Бу ҳақда Қозоғистон нашрлари Жанубий Қозоғистон вилояти Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар тарқатди.

- Бунақа ҳолатларда жиноий иш қўзғаш республика қонунчилигида кўзда тутилган стандарт процедура бўлиб ҳисобланади, - дер экан Жанубий Қозоғистон вилояти МХҚ матбуот хизмати ходимаси Лариса Дмитрюк сайёҳларга нисбатан жиноий иш “Қозоғистон давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтганлик” моддаси бўйича очилишини қайд этди.

Шу йил 20 июлида ғарбий Тян-Шан тоғларидаги Сайрам чўққисини забт этиш учун 10 июл куни кетган сайёҳлар гуруҳининг бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқалганди. Кейинчалик 12 кишидан иборат сайёҳлар гуруҳининг 14 июл куни ўзбек чегарачилари томонидан қўлга олингани маълум бўлган.

Маълумотларга кўра, 8 нафар ўсмир ва 4 нафар катта ёшли кишилардан иборат бу гуруҳ йўлдан адашиб, Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган.

Ўзбек чегарачилари томонидан қўлга олиниб, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлимида етказилган ва бу ерда икки ҳафтадан кўпроқ ушлаб турилган сайёҳлар икки давлат расмийларининг ўзаро музокараларидан кейин 30 июл куни Қозоғистонга қайтариб юборилганди.

- Бўстонлиқ туман прокурорининг маълум қилишича, Қозоғистон томонига қўйилаётган барча айбловлар олиб ташланган, қозоғистонлик фуқароларга нисбатан очилган иш эса маъмурий қонунбузарлик ўлароқ расмийлаштирилган. Тергов ҳужжатлари элчихонага юборилади, - деганди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Илёс Ўмаров қозоғистонлик душанба куни Остонада ўтказилган брифингда.

Эндиликда қозоғистонликларга ўз ватанларида жиноий иш очиладиган бўлиб турибди.

- Биз ўта таажжубдамиз. Ўзбекистон томони ишни ёпди, Қозоғистон томони эса очмоқчи бўлиб турибди, - дейди 12 кишилик сайёҳлар гуруҳи раҳбари Ербол Уразалин.

Унинг айтишича, якшанба куни ўз уйларига қайтишга муваффақ бўлган қозоғистонлик сайёҳлардан ўтган кунлар мобайнида хавфсизлик идоралари ходимлари тинмай тушунтириш хатлари олаяптилар.
XS
SM
MD
LG