Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:59

Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнат қулларига айлантирилган


Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аксар маҳкумлар¸ уларнинг ўзларига кўра¸ қадим қулларданда ҳақсизроқ.
Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аксар маҳкумлар¸ уларнинг ўзларига кўра¸ қадим қулларданда ҳақсизроқ.

Ўзбекистон қамоқхонасида маҳкумларнинг қул каби ишлатилаëтгани бугунги “Қурултой” эшиттиришига мавзу бўлди.


Мавжуд қонун қамоқда ногиронлар ва ëши ўтганларни мажбуран ишлатишни тақозо қилмаса ҳам ўзбек қамоқҳоналаридаги барча маҳкумлар текин қул каби ишлатилмоқда.

Эшиттиришда иштирок этган Шайхали қамоқҳонасининг собиқ маҳбуси Фарҳод Мухторовнинг айтишича, маҳбуснинг меҳнати текин, ўзи эса 40 сўм туради.

- Бу гапни менга Шайхалидаги қамоқ нозири айтди. У менга қараб “Сенинг ҳаëтинг менинг қўлимдаги бир дона сигаретдан ҳам арзон. Сигарет 50 сўм туради. Сен ўлсанг, иккита анкета тўлдирамиз. Ҳар бири 20 сўмдан 40 сўм” деб айтди, дейди Фарҳод Мухторов.

Фарҳод Мухторовнинг ўзи ғишт заводида 9 ой ишлатилиб, 30 долларга тенг маошга лойиқ кўрилган.

Оқибатда бу пулни ҳам унга беришмаган.

Фарҳод Мухторовнинг "Қурултой"да айтишича, текин ишчи кучларидан айрилишни истамаган ўзбек ҳукумати амнистия ҳам эълон қилмади.

“Қурултой”да билвосита иштирок этган собиқ маҳбуса Мўътабар Аҳмедова тош кесаëтган маҳкумларнинг тош остида қолиб мажақланаëтганини айтади.

Қўйлиқдаги аëллар қамоқхонасида 3 йил жазо ўтаган ва ҳозирда АҚШда истиқомат қилаëтган Лолахон Ботирова маҳкумлар аҳволини яхшилаш учун қамоқ нозирларини қарғамасдан уларга инсоф тилаб, Оллоҳга дуолар ўқиш лозимлигини айтди.

“Қурултой”да қатнашган Қўйлиқ аëллар қамоқхонасининг яна бир собиқ маҳбусаси Мўътабар Тожибоева фаол қаршилик, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва журналистларнинг қаттиқ ҳаракатигина мавжуд аҳволни ўзгартиришига ишонади.

Қуллар меҳнатига асосланган Рим империяси қуллар нафрати боис қулаган эди, Ўзбекистонни ҳам ана шундай истиқбол кутмоқда, деди "Қурултой" давомида собиқ маҳбус Фарҳод Мухторов.

"Қурултой" эшиттиришини тўлиқ шаклда қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG