Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:50

Бир кулишайлик!


Ушбу саҳифада муҳожирлар ҳаётига оид кулгили воқеалар, латифалар ўрин олган.

Мусофир бўлмаган ким бор,
Мужовир бўлмаган ким бор.
Бировнинг юртига бориб,
Муҳожир бўлмаган ким бор?...


(Абдулла Қаҳҳор,“Ўтмишдан эртаклар”).

Адиб айтганларидек, муҳожир бўлмаган ким бор...

Бугунги ҳаёт ўзбекларни она юртидан узоқлашишга, бир-икки сўм пул топиш илинжида ўзга юртларда тирикчилик қилишга ундамоқда.

Барча қийинчилик ва мушкулликларни енгишда, ўзга юртларда ўзлигини йўқотиб қўймаслик учун юртдошларимиз ҳазил-мутойибани унитмаяпти...


Кунларнинг бирида Путин Москва дарёси бўйига балиқ овига борибди. Кутилмаганда унинг қармоғига тилла балиқ илинибди.

Путин хурсанд бўлиб, балиқни қармоқдан чиқариб, энди саватга ташлайман деса, балиқ тилга кирибди.

- Ўртоқ Путин, илтимос мени қўйиб юбор. Хоҳлаган учта тилагингни бажо келтираман, дебди.

Путин бироз ўйлаб туриб, балиққа дебди.

- Майли учта эмас, фақат битта тилагимни бажарсанг, сени озод қиламан.

Тилла балиқ “Тила тилагингни” деса, Путин “Россияни ўзбеклардан тозалаб бер!” дебди.

Тилла балиқ чуқур хўрсиниб, шундай деган экан:

- Буни иложи йўқ. Чунки ўзим Сирдарёданман!

------------------------------------------------------------------------------

Самарқандлик Шермамат Россия ўрмонларидан бирида, рус олигархининг дала ҳовлисида қоравуллик қилар экан.

Бир куни ўзга сайёраликларнинг учар ликопчаси адашиб, ўрмонга тушиб қолибди.

Шермамат уларни кўриб, олдига бориб, “Ассалому алайкум, ўзга сайёралик акалар”, дебди.

Шунда ўз сайёрасидаман деб ўйлаётган "кутилмаган меҳмонлар"дан бири иккинчисига дермиш:

- Қаранг-а, ўзбеклар бизнинг сайёрагача етиб келишибди.

Давом эттириш сиздан...
XS
SM
MD
LG