Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 04:58

Ўзбекистонда нега милиция тўғрисида қонун йўқ?


Бу сурат блоггер Дмитрий Чистопрудов рухсати билан унинг шахсий блог саҳифасидан олинди.
Бу сурат блоггер Дмитрий Чистопрудов рухсати билан унинг шахсий блог саҳифасидан олинди.

Марказий Осиëда энг кўп сонли милиция ходимларига эга бўлган Ўзбекистонда 20 йилдан бери "Милиция тўғрисида"ги қонун қабул қилинмаган.


Бу савол ëзилган мактубни Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Владимир Хусаинов Ўзбекистон парламентига ўтган ойнинг декабр ойида жўнатган эди.

Хусаинов ўз мактубида Ўзбекистонда "Милиция тўғрисида"ги қонун қабул қилинадими, деб савол қўйган.

12 январ куни Хусаиновга Ўзбекистон Олий мажлиси қонунчилик палатасидан жавоб келди.

Унда Ўзбекистонда "Милиця тўғрисида" қонун қабул қилиш учун “жиддий ва чуқур таҳлил лозим” дейилган.

Ўзбекистон парламенти жамиятнинг барча соҳаларини қамрайдиган юзлаб қонунларни қабул қилган.

Масалан, Ўзбекистонда журналистикага оид 3 та қонун қабул қилинган.

Солиштириш учун Франция ва АҚШда ОАВ ҳақида бирорта ҳам қонун йўқ.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, Ўзбекистон эркин журналистика мавжуд бўлмаган мамлакат.

Бундан чиқадиган хулоса шуки Ўзбекистонда йўқ нарса ҳақида қонун бор.

Шунингдек Ўзбекистонда "Рақобат ҳақида", "Муаллифлик ҳуқуқлари" ҳақида қонунлар бор. Болалар меҳнатини чекловчи қонунлар бор.

Ўзбекистонда рақобат муҳитининг йўқлиги ва мажбурий болалар меҳнати борасидаги таҳлилларга қарасак, мамлакатда қонунчилик ҳўжакўрсин эканлигини кўрамиз.

Аммо нега ҳўжакўрсинга бўлса ҳам 20 йилдан бери “Милиция ҳақидаги қонун” қабул қилинмаган.

Якшанба куни эфирга кетадиган Қурултой эшиттиришида ана шу савол жавобини муҳокама қиламиз.

Қурултой эфирга кетишидан олдин Ўзбекистонда “Милиция ҳақидаги қонун” нега 20 йилдан бери қабул қилинмади деган саволни Ўзбекистон Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Светлана Ортиқовага бердик.

Озодлик билан суҳбатда Ортиқова хоним, “ўзбек жамиятида ҳар бир қонун мавжуд эҳтиëжлар боис қабул қилинади. 20 йилдан бери “милиция ҳақидаги қонун” қабул қилинмагани бундай эҳтиëжнинг йўқлигини кўрсатади”, деди.

Шу билан бирга Ортиқова хоним Ўзбекистонда бу борадаги қонун қабул қилиниши ва советлардан мерос милиция калимаси бирор бир тарзда ўзбекча калима билан алмаштирилиш истиқболини ҳам назардан қочирмади.

Ортиқова билан суҳбатни мана бу ерда тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:33 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистонда "Милиция тўғрисида" қонун нега қабул қилинмагани борасидаги Қурултой эшиттириши якшанба куни эфирга узатилади.
XS
SM
MD
LG