Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:36

Жиззахда судялар қамалди


Ўтган йилнинг ноябр ойида пора олганликда гумонланиб қамоққа олинган Жиззах вилоят Жиноят ишлари бўйича суди раиси Мўмин Шукруллаев 12 йил, Зарбдор туман Жиноят ишлари бўйича суди раиси Ўткир Абдуллаев 10 йил озодликдан маҳрум этилган. Феврал ойида чиқарилган суд ҳукми Озодликка 16 март куни маълум бўлди.

Жиззах вилояти Жиноят ишлар бўйича суди раиси Мўмин Шукруллаев ва Зарбдор туман Жиноят ишлари бўйича суди раиси Ўткир Абдуллаевнинг иши Сирдарё вилояти Жиноят ишлар бўйича судида кўрилган.

Жиззах вилоят судининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, Мўмин Шукруллаев ва Ўткир Абдуллаев пора олганликда айбланиб, 12 ва 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Озодликнинг Жиззахдаги манбасига кўра, ўтган йилнинг кузида аввал Зарбдор туман Жиноят ишлари бўйича суди раиси Ўткир Абдуллаев миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан пора олаётган вақтда қўлга олинган эди ва икки ҳафтадан сўнг Мўмин Шукруллаев ҳам ҳибсга олинган:

- Мўмин Шукруллаевнинг қамоққа олинишига Ўткир Абдуллаевнинг берган кўрсатмалари сабаб бўлган. У вилоят суди раисига пора бериб турганлиги ҳақида кўрсатма берган,- дейди Озодлик манбаси.

2011 йилнинг августида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Қ. Амиров ва бош мутахассис А. Холжигитов ҳам пора талаб қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

2011 йилнинг апрелида Жиззах вилоят Солиқ бошқармасининг транспорт бўлими бошлиғи Ширин Абдураҳмонов ва солиқ инспектори Дилшод Маҳкамовлар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси¸ яъни пора олганликда айбдор деб топилиб, узоқ муддатларга қамалган эди.
XS
SM
MD
LG