Эндиликда тошкентликлар уйга, масалан, тез ёрдам чақирмоқчи бўлсалар, одатдаги “03” рақами ўрнига “103” рақамини териши керак бўлади.
Икки ёки уч белгили рақамлар олдига 1 рақами қўшилиши ҳақидаги маълумотни Ўзбекистон Алоқа ва ахборот агентлиги матбуот хизмати тарқатди.
Бу ўзгаришлар тезкор ва маълумот хизматлари телефон рақамларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида амалга оширилаётгани айтилмоқда.
Демак, бундан буён пойтахтликлар ва меҳмонлар ўт ўчирувчиларни чақириш учун “01” ўрнига “101” рақамини, милицияга қўнғироқ қилиш учун “02” ўрнига “102” рақамини, “тез ёрдам” чақириш учун “03” ўрнига “103” рақамини, газ хизматига қўнғироқ қилиш учун эса “04” ўрнига “104” рақамини теришлари керак бўлади. Шунингдек, қутқарув хизмати рақами “050” дан “1050” га, маълумот олиш хизмати рақами “09” дан “109” га, бошқа хизматлар рақамлари эса “0хх”дан “10хх”га айлангани эълон қилинди.
“Ўзбектелеком” миллий оператори матбуот хизмати маълумотларига кўра, янги рақамларга босқичма-босқич ўтилишини таъминлаш учун “01”, “02”, “03” ва бошқа шу каби рақамлар яна икки ой амалда бўлади.
Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари уяли телефондан тезкор хизматларга қай йўсинда қўнғироқ қилиниши ҳақида ҳозирча бирор маълумот тарқатмадилар. Айни пайтда ўзбекистонликлар мобил телефондан тезкор хизматларга қўнғироқ қилиш учун 01, 02, 03, 04 каби рақамлар олдига * ёки # белгисини ва ё 0 рақамини қўшиб теришлари керак.
Аввалроқ Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Тошкентдаги мобил алоқа операторларининг коддан кейин 100 дан 109 гача ҳамда 112 билан бошланувчи рақамлари 800 дан 809 гача ва 812 га алмаштирилиши ҳақида маълумот тарқатганди. Хусусан, “МТС-Ўзбекистон” уяли алоқа операторининг +99897 кодли 100, 101, 102, 103, 104 ва 107 билан бошланувчи рақамлари 800, 801, 802, 803, 804 ва 807 га, “Билайн” уяли алоқа операторининг +99890 кодли 105, 106 ва 108 билан бошланувчи рақамлари 805, 806 ва 808 га алмаштирилиши ҳақида билдирилганди.
Шунингдек, “Ўзбектелеком” масъуллари маълумотларига кўра, яқин келажакда шаҳарлараро телефон алоқаси учун 8 рақами ўрнига 0 рақами, халқаро телефон алоқаси учун эса 8-10 рақами ўрнига эса 00 рақами киритилади.
Ўзбекистоннинг бошқа шаҳар ва қишлоқларидаги рақамларнинг алмаштирилиши жорий йил охиригача якунланиши кўзда тутилган.