Линклар

Бан Ки Мун Сурияни БМТ вакиллари эркин ҳаракатини таъминлашга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ўт очишни тўхтатиш келишувига қандай риоя қилинаётганини кузатувчи БМТ вакилларининг эркин ҳаракатини таъминлаш учун Сурия ҳукумати масъул эканини айтди.

Бан Ки Мун ўт очишни тўхтатиш “мўрт” эканини ва бу “сиёсий музокараларни давом эттиришда муҳим экани”ни алоҳида таъкидлади.

БМТ Бош котиби Сурия мухолифати ҳам тўлиқ ҳамкорлик қилиши кераклигини алоҳида урғулади.

БМТнинг олти кишидан иборат бўлган дастлабки кузатувчилар гуруҳи якшанба куни Дамашққа етиб борган эди.
XS
SM
MD
LG