“Ўзбекистон Республикаси минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга доир АҚШ манфаатлари учун муҳимдир... Ўзбекистон Республиксининг сиёсий барқарорлиги ва минтақада тинчликни сақлашга қаратилган уринишлари бизнес муваффақиятининг муҳим омилларидандир. АЎСПга аъзо ширкатлар учун сизнинг маъмуриятинингиз томонидан амалга оширилаётган Амарика Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ижобий сиёсий мулоқот АҚШ бизнесининг Ўзбекистон бозорига киритаётган саромялари ва экспорти миқдорини ошириш имконини беради.
АЎСП сизнинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан Чикагода ўтадиган НАТО саммити доирасида учрашишингиз ҳақидаги илтимосни қўллаб-қувватлашингиздан мамнун бўлар эди”, дейлайди мактубда.
АЎСП раиси Каролин Ламм номидан 20 апрел куни битилган мактуб нусхаси EurasiaNet нашри томонидан қўлга киритилгани айтилмоқда. Қизиғи бу мактуб АЎСП сайтида эълон қилинмади.
НАТОнинг Чикаго саммити 20-21 майга белгиланган. Ҳозирча Ислом Каримовнинг ушбу саммитда қатнашиши эълон қилингани йўқ.
Каримов НАТОнинг 2008 йилдаги Бухарестда ўтган саммитида қатнашган, лекин ғарб етакчиларидан бирортаси билан учрашмаган.
2005 йилдан бери Ўзбекистон раҳбари АҚШ мулозимларидан давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашган.
2005 йил Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистоннинг ғарб, хусусан АҚШ билан совуқлашиб кетган муносабатлари НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлари туфайли кейинги йилларда яхшилана бошлади.
Лондондаги Уруш ва тинчликни ёритиш халқаро институтининг Марказий Осиё бўйича муҳаррири Жон МакЛеод Тошкент ҳукумати ўз ташқи сиёсатини юритишда АЎСПдан лоббист сифатида фойдаланаётган бўлса, Америка билан муносабатлар мисолида бироз янглиш йўл тутмоқда, деган фикрни айатди.
- Бундай чақирув Обамани Каримов билан учрашишга кўндира олишда қўл келади деб ўйламайман. Бу каби қарорлар ҳукумат ичида, биринчи навбатда давлат департаменти томонидан қабул қилинади. Савдо палатаси бу каби қарорга қандайдир таъсир ўтказа олиши амри маҳол, чунки Вашингтон-Тошкент муносабатларининг асосий жиҳатлари савдо ёки иқтисод эмас, сиёсат ва хавфсизлик масалаларидир, дейди таҳлилчи.
Оқ уй раҳбарининг Каримов каби сиёсатчи билан учрашиш масаласига келсак, дея давом этади МакЛеод, халқаро майдондаги вазият, хусусан Афғонистондаги урушни якунлаш уринишлари каби масаланинг долзраб бўлиб турганига қарамасадан, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ва демократияга оид вазият инобатга олинса, АҚШ учун бундай учрашувнинг фурсати етилмаган.
- Менимча, ҳозир бундай учрашувнинг вақти эмас. Чунки Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи хусусида жиддий ташвишлар сақланиб қолмоқда. Андижон воқеаларидан кейин совуқлашиб кетган АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари бироз яхшиланганига қармасдан, инсон ҳуқуқлари ва демократияга доир вазият яхшиланмагани аниқ. Албатта, АҚШ раҳбари билан учрашув Ўзбекистон ҳукумати учун, мамлакат имижи нуқтаи назаридан, муҳим аҳамиятга эга ва улар бунга эришиш учун савдо палатаси орқали ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Афғонистондаги вазият, халқаро кучларни олиб чиқиш масаласи Ўзбекистонни муҳим ўйинчига айлантирмоқда ва айнан шу фактор икки етакчи ўртасидаги эҳтимолий учрашувга сабаб бўлиши мумкин, дейди Жон МакЛеод.
НАТО Афғонистонга ўз юкларини етказиши учун йўлга қўйилган Шимолий таъминот тармоғи Ўзбекистон ҳудудидан ўтишини Каримов ҳукумати ўзининг халқаро майдондаги обрўсини яхшилаш имкони сифатида кўрмоқда, дейди кўпчилик таҳлилчилар. Айниқса, Афғонистондаги халқаро қўшинларни олиб чиқишда ШТТ асосий йўлак сифатида кўрилаётгани эса Тошкент учун сиёсий очко тўплашнинг қўшимча имкониятларини очмоқда.
Кейинги пайтларда Германия матбуоти ҳам расмий Тошкентнинг президент Каримов Германия Канцлери Ангела Меркел томонидан қабул қилинишига эришишга уриниаётгани ҳақида хабарларни тақратди.