Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:19

Гога Ҳидоятов: Ғалаба куни 15 ëшда эдим


Гога Ҳидоятов ғалабанинг 67 йиллиги кунида 82 ёшни қаршилади.
Гога Ҳидоятов ғалабанинг 67 йиллиги кунида 82 ёшни қаршилади.

Уруш бошланган 1941 йилда Гога Ҳидоятов 10 ëшда эди. Ўзбекистонлик таниқли тарихчи Гога Ҳидоятов 1945 йил 9 май ғалаба кунини эслашни ҳуш кўради.

1945 йилнинг 9 майида Тошкент марказидаги симëғочга илинган радиокарнай орқали немислар устидан ғалаба қозонилгани муждасини эшитганлар орасида ўша куни 15 ëшга кирган Гога Ҳидоятов ҳам бор эди.

- 9 май мен туғилган кун. 1945 йил 9 май куни мен роппа-роса 15 га кирган эдим. Қўшалоқ байрам бўлган эди, деб эслайди таниқли академик олим Гога Ҳидоятов Озодлик билан суҳбатда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:41 0:00
Бевосита линк

Профессор Гога Аброрович Ҳидоятов 1930 йил 9 май куни театр арбоблари оиласида дунëга келди.

Машхур артистлар Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраеванинг фарзанди бўлган Гога Ҳидоятов Москвадаги Ломоносов университетини тугатганидан сўнг шарқшунослик бўйича илмий иш ëзди.

Ўзбекистон фанлар академиясида ишлади. Ўзбекистон мустақил бўлганидан сўнг 1994-99 йиллар мобайнида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлади.

Гога Ҳидоятовнинг икки қизи Нигора ва Нодира Ҳидоятовалар мухолиф кўз қарашдаги ҳаракатлар фаоли.

Гога Ҳидоятов айни пайтда нафақада. Шайбонийлар даври ҳақидаги китобнинг сўнгги бобларини ëзмоқда.

Гога Ҳидоятовнинг 15 дан зиëд тарихга оид китоблари нашр қилинган.
XS
SM
MD
LG