Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси - ЎзМТРК футбол бўйича Европа чемпионати ўйинларини телетранслация қилиш ҳуқуқини олди.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси вакили Озодлик билан суҳбатда Осиё телерадиоузатишлар иттифоқи билан шартнома имзоланганини билдирди.
ЎзМТРК рухсатисиз Ўзбекистон ҳудудида бошқа бирор телеканал ёки кафе, ресторан, чойхона, кинотеатр, истироҳат боғлари, Интернет кафелар ва бошқа жамоат тўпланадиган жойларда Евро-2012 ўйинларини намойиш қилиш тақиқланади.
Кафе ва ресторанлар МТРКдан бу ҳуқуқни сотиб олишлари лозим.
ЎзМТРК вакили Озодлик мухбирига қайси ҳуқуқий асосда кафелардаги телевизорларда акс этган футбол репортажи назорат қилинишини тушунтириб бера олмади.
Футбол репортажи чайқовчилиги мавзусини "Қурултой" эшиттиришда муҳокама қилдик.
Эшиттиришни тўлиқ ҳолда мана бу ерда тинглай оласиз.