Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:30

Сурия армиясининг Алеппога ҳужуми давом этмоқда


Сурия армияси шанба куни Алеппо шаҳридаги исёнчи гуруҳларга қарши кенг кўламли ҳужум бошлади. Айни пайтда, БМТ Бош котиби Дамашқни Алепподаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.


Суриялик инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Алеппо шаҳрининг жанубий ва шарқий туманларида ҳукумат кучлари жанговор учқичлар ва вертолётлар мадади билан исёнчи гуруҳларга қарши ҳужум бошлаган.

Хабарларга кўра, исёнчи гуруҳларнинг асосий қисми ўрнашиб олган Салоҳиддин туманида давом этаётгани шиддатли тўқнашувларда партизанлардан уч киши ўлган.

Суриялик мухолифатчилари жума куни мамлакат бўйлаб содир бўлган зўравонликларда 160 киши ўлгани, жумладан, 17 киши Алеппода нобуд бўлганини билдирди.

Икки миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Алеппо Суриядаги энг йирик шаҳари ва мамлакатнинг бизнес пойтахти ҳисобланади. Хабарларга кўра, сўнгги кунларда Алеппони минглаб аҳоли тарк этган.

Алепподан Сурия парламентига аъзо этиб сайланган депутат Аҳлас Ал-Бадавий жума куни Туркияга қочди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон 27 июл куни Алепподаги воқеаларга “томошабин бўлиб туриш” имконсиз эканини таъкидлади.

Айни пайтда, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия ҳукуматини Алепподаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди.

Британия Ташқи ишлар вазири Виллиам Ҳейг билан бирга жума куни Лондонда ўтказилган матбуот анжуманида Бан Ки Мун Сурия ҳукумати иҳтиёридаги кимёвий қуроллар борлигидан хусусида хавотир билдириб Дамашқни ҳар қандай шароитда оммавий қирғин қуролларидан фойдаланмасликка чақирди.

- Мен кимёвий қуроллар ишлатилиши мумкинлиги ҳақидаги барча хабарлардан жиддий хавотирдаман. Сурия ҳукуматининг юқори лавозимли расмийларидан бири хорижий кучлар ҳужум қилмаса, улар кимёвий қуролдан фойдаланмаслигини айтди.

Мен Сурия ҳукуматидан ҳар қандай шароитда кимёвий қуроллар ёки бошқа турдаги оммавий қирғин қуролларидан фойдаланмаслик ҳақидаги талабимни яна бир марта қайтараман. Бу менинг қатъий талабимдир, дея баёнот берди БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

Сурия ҳукумати кучлари Алеппога ҳужум бошлаш учун пайшанба кунидан бери шаҳар яқинига жанговор вертолётлар, зирҳли машиналар, тўплар ва бошқа ҳарбий техникани тўпланаётган эди.

Суриялик фаолларга кўра, армия қисмларига мадад кучлари етиб келганидан сўнг Алеппога ҳужум бошланган.
XS
SM
MD
LG