Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:20

Ўзбекистонлик олимпиячилар спортнинг тўрт тури бўйича беллашади


Бугун Лондонда ўзбекистонлик олимпиячилар спортнинг тўрт тури бўйича ўз беллашувларини давом эттиришади.

100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик дзюдочи Рамзиддин Саидов нимчорак финалда америкалик дзюдочи Кайл Вашкулат билан куч синашади.

Ўзбекистонлик сузувчи Юлдуз Қўчқорова 200 метрга чалқанча сузиш беллашувларига киришади.

Кечга яқин эса, ўзбекистонлик боксчилар Аббос Атоев ва Фазлиддин Ғойипназаровлар иккинчи жангларини ўтказиш учун рингга чиқишади. Фазлиддин 60 кг вазнда америкалик боксчи Хосе Рамирес, Аббос Атоев эса, 75 кг вазнда руминиялик боксчи Богдан Журатонига қарши рингга чиқади.

Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларининг олтинчи куни бошланаркан, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳозирча битта медал билан медаллар жадвалида 39-ўринда бормоқда.
XS
SM
MD
LG