Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:43

Москвада “қотил таксичилар” устидан ҳукм ўқилди


Ҳукмга кўра, ўзбекистонлик беш нафар йигит қотиллик ва бошқа жиноятларда айбдордир.
Ҳукмга кўра, ўзбекистонлик беш нафар йигит қотиллик ва бошқа жиноятларда айбдордир.

Россия матбуотида “қотил таксичилар” дея ном олган асли самарқандлик беш такси ҳайдовчиси устидан Москва судида ҳукм ўқилди.

Москва шаҳар суди Ўзбекистон фуқароларини қотиллик, талон-тарож, одам ўғирлаш, қотилликка уриниш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, тан жароҳати етказиш, наркотик моддаларни сақлаш каби жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, икки нафарини умрбод, қолганини узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм этди.

Москва шаҳар суди матбуот хизмати вакили Марина Малигина Озодлик мухбири билан суҳбатда ҳукм ўтган жума, 31 август куни ўқилганини маълум қилди.

– 21 яшар Абдуғани Ғаниев ва 24 яшар Хушнуд Тўрақулов одам ўғирлаш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, бировга қасддан тан жароҳати етказиш ва гиёҳванд моддаларни сақлашда айбдор деб топилиб, уларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. 28 яшар Искандар Раҳматов 19 йилга, 22 яшар Суҳроб Ражабов 19 йилга ва 22 яшар Дилшод Жўраев 22 йилга озодликдан маҳрум этилдилар,- деди Москва шаҳар суди матбуот хизмати вакили Марина Малигина.

Тергов маълумотларида келтирилишича, ўзбекистонликлар жиноий жавобгарликка тортилган бошқа шахслар билан бирга 2010 йилнинг декабр ойидан 2011 йилнинг январигача уч аёлни ўлдиришган, яна бир нафарини ўғирлаб, ўлдирмоқчи бўлишган ва босқинчилик қилишган.

Тергов хулосасига кўра, Елена Гушина исмли 32 яшар сураткаш аёл уларнинг дастлабки қурбони бўлган. Унинг жасади 2010 йил декабр ойида Москванинг шарқий минтақасидаги метро бекати ёнидан топилган.

Ўтган йил январ ойида жиноятчилар 24 яшар ҳамшира Оксана Ботова, 35 ёшли официант Индира Камиловаларни ўлдиришган.

Москва прокуратураси ходимлари берган маълумотга кўра, “таксичи”ларнинг сўнгги қурбони – 51 ёшли Ольга Румянцева танасига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказганига қарамай, аёл тирик қолган.

Терговчининг айтишича, қотиллар машинани қонга беламаслик учун аёлларни машинадан ташқарига олиб чиқиб, пичоқ билан чавақлаб ўлдирган, ўлжанинг телефони, узук-зираги ва ҳамëнидаги пуллари олинган.

Ўзбекистонлик йигитлар суд давомида бу жиноятга алоқадорлигини қатъиян рад этганлар.

– Судда улар жиноятга алоқаси йўқлигини айтишди,- деди Москва шаҳар суди вакили Марина Малигина.

Суд вакили маҳкумлар адвокатлари 10 кун ичида Москва суди қарори юзасидан юқори инстанцияга арз қилишлари мумкинлигини айтди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG