Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:57

Пахтадан қайтган ўқитувчилар қурилишга ҳайдалди


Самарқанд вилоятидаги 169 та коллежнинг ўқитувчилари пахта теримидан сўнг намунавий уй-жойлар қурилишига “ҳашар”га жалб қилинди. Вилоят расмийлари 900 та “Намунавий уй”ни 1 декабрга қадар битказишга аҳд қилган.

Самарқанд вилоятидаги 169 та коллежнинг ўқитувчилари пахта теримидан сўнг намунавий уй-жойлар қурилишига “ҳашар”га жалб қилинди. Вилоят расмийлари 900 та “Намунавий уй”ни 1 декабрга қадар битказишга аҳд қилган.

Пахтадан қурилишга!


Вилоят раҳбарияти режасини бажариш масъулияти эса яна ҳашарчилар, аниқроғи, ўқитувчилар зиммасига тушди.

15 ноябрдан бошлаб Самарқанддаги 169 та коллежнинг ҳар биридан 10-20 нафардан ўқитувчи “Намунавий уйлар” қурилишига сафарбар қилинган.

Буни Самарқанд вилоят Коллежлар бошқармасининг қурилиш ишлари бўйича масъули, исмини ошкор қилмаётганимиз мулозим тасдиқлади.

- Коллежлардан домлалар, хозработниклар келиб ишлаб ëтибди. Бизлар энди қурувчи билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаяпмиз, туман ҳокимининг ўринбосари ўтирибди, унда рўйхат бор. Масалан 17та коттежда толко ўзимизнинг ўрта махсус коллежларининг одамлари ҳам ишлаяпти. Бизда 15-20та ҳар бир коллеждан одам олиб келиб штукатуркасини қилаяпмиз, томига ёрдамлашаяпмиз. Нима иш кўрсатса қилиб ëтибмиз, деди вилоят Коллежлар бошқармаси масъули.

Самарқанд Енгил-саноат коллежининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, коллежнинг 10 нафар ишчиси 18 ноябрдан буён Оқдарё туманининг Дарҳон маҳалласида қурилаётган “Намунавий уйлар” қурилишида иштирок этаяпти.

- Ҳар куни 10 киши кетаяпти қурилишга. Улар ғишт тераяпти, бетон тўкаяпти. Бизларники энди якшанба кунидан бери кетаяптида. Пахтадан кейин бошланди, деди коллеж ходими.



Коллеж ўқувчилари ҳам ҳашарга чиқарилди


Озодликнинг Самарқанддаги манбаларига кўра, Тайлоқ тумани Маданият қишлоғида қурилаётган “Намунавий уйлар”ни тезроқ қуриб битказилиши учун давлат ташкилотлари ишчиларидан ташқари коллеж ўқувчилари ҳам мажбурий-ихтиёрий тарзда “ҳашар”га жалб этилган.

Бу ҳақда Озодликка 19-ноябр куни қурилиш ишларида қатнашган Нозимжон хабар берди.

"Маданият қишлоғида қурилаётган замонавий уйни янги йилгача тугатиш учун ҳаммани жалб қилган. Қурилишга ҳокимият давлатга тегишли барча ташкилотлардан “ҳашарчилар” келтиришни буюрган. Мен фақат болницалардаги фаррошлар, маҳаллалардаги посбонлар ва коллеж ўқувчилари келганини кўрдим. Улар ҳар куни навбатма-навбат қурилишга ёрдамга келади" дейди Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Нозимжон.

Тайлоқ туман ҳокимлигининг навбатчи ходими коллеж ўқувчиларининг “Намунавий уй” қурилишига жалб қилинганини инкор қилди.

Бироқ Озодлик суҳбатлашган Самарқанд вилоят Коллежлар бошқармаси масъули ўқувчиларнинг қурилиш ишларида қатнашаётганини на тасдиқлади ва на инкор қилди.

- Ўқувчи чиқмайди. Ўқувчи йўқ.

Озодлик: Тайлоқда коллеж ўқувчилари чиқарилгани айтилаяпти.

- Тойлоқда чиққандир. Мен вилоят бўйича бўлганим билан... Мен ҳаммасини нима қилиб беролмайман. Менинг қўлимда эмас. Билмасам энди, Тайлоқ ўзи биладида, менга айтмайдику, деди Самарқанд вилоят Коллежлар бошқармаси масъули.


“Бош вазир айтган муддатга қурилиш битади”


12 октябр куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси намунавий уйлар қурилишини кечиктираётгани учун жами 10 дан ортиқ ҳокимга ҳайфсан ва огоҳлантириш бериб, 2012 йилда қуриш режаланган уйларни 30 ноябрга қадар битказишни топширган.

Самарқанд вилоят ҳокимлигининг “Намунавий уйлар” қурилиши бўйича масъул ходими қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси белгилаган муддатга битказилиши учун ишлар уч сменада йўлга қўйилганини гапирди.

- Жуда қаттиқ иш кетаяпти Бош вазир топшириғидан кейин. Ҳозир кунига график қилинган. Бизларда вазият яхши. Ҳаммасини график қилганмиз. 1-декабрга топшириш чорасини кўрганмиз. Шунга ҳаракат қилаяпмиз энди, деди вилоят ҳокимлиги ходими.

Бугунги кунда вилоятда 20 мингдан зиёд ишчи ва ҳашарчи уч сменада қурилишда ишлаяпти.

Айни пайтда мамлакатнинг бошқа барча вилоятларида ҳам “Намунавий уйлар” қурилиши “қизғин” давом этмоқда.

Лекин айрим вилоятлар, жумладан, Бухоро вилоятида уйлар қурилиши белгиланган муддатда битмаслиги айтилаяпти.

Ғиждувон туман ҳокимлиги ходимига кўра, қурилиш ишларининг кечикишига Осиё Тараққиёт банки томонидан белгиланган тендернинг вақтида ўтказилмагани сабаб бўлган.

- Қурилиш ишлари озгина кечикди. Осиë тараққиëт банки талабларига асосан ўтказилиши керак бўлган танловлар кечикди озгина. Шунинг учун қурилиш ҳам кеч қолди. Янги талаб бўлгани учун июн ойларида ўтказилдида. Олдин баҳор ойларида бошланиб қурилиш муддати мана бугунги пайтда анча тугаб қолардида. Ҳозир янги талаб Осиë тараққиëт банки томонидан қўйилдики, танлов қилинглар. Танловлар ўтгани пайт биз учун кечда. Қурилиш муддати баҳордан кузгача бўлади. Энди шунинг учун ҳаракат қилаяптики ишчи кучини кўпайтириб ўз муддатида топшириш учун эгаларига, деди туман ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходими.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йил охиригача Ўзбекистонда жами 8 минг 510 та намунавий типдаги уйлар қуриб битказилиши режалаштирилган.

2013 йили ҳам Ўзбекистонда яна 8510 та намунавий типдаги уй қурилиши режалаштирилган.

Замонавий типдаги янги уйлар нархи 100 миллион сўм атрофида баҳоланган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:18 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG