Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:50

Ўзбекистонликлар кундалик ҳаëтида ҳислар камроқ


Gallup сўров марказининг 150 давлат аҳолиси орасида ўтказган тадқиқоти хулосасига кўра¸ ўзбекистонликлар ҳаëти ҳиссиëтга бой халқлардан кўра¸ туйғулар сокинлашиб бораëтганларга яқинроқ бўлиб чиқди.

Кеча яхши дам олдингизми?
Кеча кун давомида бошқалар сизга керагича ҳурмат кўрсатдими?
Кечаги кунингиз табассум ва кулгуга бой бўлдими?
Кеча бирор қизиқ нарса ўрганиб¸ бирор қизиқ иш қилдингизми?
Кеча кун давомида бу ҳиссиëтларни кўп бошдан кечирдингизми?
Лаззат¸ жисмоний оғриқ¸ хавотир¸ қайғу¸ стресс ва ғазаб ҳис қилдингизми?


Дунëдаги энг нуфузли ижтимоий сўров гуруҳларидан саналган Gallup маркази 2009-2011 йиллар давомида дунëнинг 150 мамлакати аҳолисига ана шу саволлар билан мурожаат қилди.

Бу саволларга ҳар бир мамлакат¸ хусусан Ўзбекистонда ҳам ëши 15 дан юқори бўлган 1000 нафар одам ҳам юзма-юз¸ ҳам телефон орқали жавоб берди.

Инсон ҳаëтининг қанчалар тўлақонли эканини аниқлаш мақсадида ўтказилган бу сўровнинг куни-кеча эълон қилинган натижасига кўра¸ сўралган ўзбекистонликларнинг 44 фоизи кун давомида беш ижобий ва беш салбий деб қараладиган бу туйғуларни ҳис қиламан¸ дея жавоб берган.

Бу эса¸ ўзбекистонликларни сўров ўтказилган 150 давлат рўйхатининг ҳиссиëтлидан кўра¸ ҳиссиëтсизроқ жамиятлар рўйхатига яқин жойга қўяди.

Gallup сўрови хулосасига кўра¸ сингапурликлар яхши ва ëмонлигидан қатъий назар¸ ҳаëти ҳиссиëтларга энг кам тўйинган халқ бўлиб чиқди ва сўралганлардан фақат 36 фоизигина¸ берилган саволларга “Ҳа” деб жавоб берди.

Айни пайтда¸ кундалик турмуши энг кўп ҳиссиëтли кечадиган халқ филлипинликлар бўлиб чиқди ва сўралганларнинг 60 фоизи кун давомида ҳам салбий¸ ҳам ижобий туйғуларни ҳис этишларини билдирган.

Инсон ҳаëтининг турли ҳисларга қанчалар бойлиги¸ одамнинг бир кунда турфа туйғуларни қанчалар ҳис этиши¸ жуда муҳим ижтимоий омилдир¸ дейди Gallup хулосасини шарҳлаган Ўзбекистондаги “Ижтимоий фикр” сўров марказининг етакси мутахассиси Марат Ҳожимуҳамедов.

Ўзбекистонликларнинг бошқа халқларга нисбатан ҳиссиëтлилик шкаласи ўртароғига яқин бўлиб чиққани¸ жамиятдаги кайфиятнинг соғломлиги аломатидир¸ дейди ўзбекистонлик социолог:

- Бу ҳаëт тўлиқлигидан далолат. Яъни бу ҳаëтда ҳамма нарса бор – инсон ҳаëтида аза ҳам¸ хурсандчилик ҳам бор. Бир томондан¸ норозилик ва тушкунликка тушиш мумкин¸ иккинчи томондан¸ хурсандлик ва муваффақият бўлиши мумкин. Бу тўлиқ ҳаëт аксидир.Агар фақат бир томонлама тушкунлик¸ ëки фақат хурсандлик бўлса¸ бу салбий ижтимоий кайфиятдан далолат. Агар бизнинг Ўзбекистонимиз нисбатан ўртача экан¸ демак бу ерда тўлиқ инсоний ҳаëт бор¸ дейди “Ижтимоий фикр” сўров маркази мутахассиси Марат Ҳожимуҳамедов.

Гарчи биз бунақа тадқиқот ўтказмаган бўлсак-да¸ жамиятдаги кайфиятни ўрганиш жуда муҳим¸ деб давом этади ўзбекистонлик социолог:

- Чунки одамларнинг кайфияти уларнинг ҳаëтга нисбатан муносабати¸ ҳаëтга нисбатан баҳосидир. Шунингдек¸ кайфият одамларнинг ўз кечираëтган турмуши¸ бошдан ўтказаëтган муаммоларига муносабатидир. Бу биринчидан.

Иккинчидан¸бу жамият бошдан кечираëтган муаммо-масалаларнинг ижтимоий йўналишини кўрсатади. Улар муаммоларга қандай қараяпти? Бу муаммоларни ҳал қилиш мумкинми ëки йўқми? Кайфият оптимизм¸ истиқбол билан қараш даражасини кўрсатади. Бу ижтимоий оптимизм даражаси. Бу ижтимоий истиқболга ишониш¸ келажакка ишонувчанлик даражаси¸ дейди Марат Ҳожимуҳамедов.

Gallup сўров маркази дунë мамлакатларидаги аҳоли ҳаëтининг ҳиссëтларга нақадар бой ëхуд тақчиллигини ўрганар экан¸ бундан мақсад жамиятнинг нақадар соғломлигини аниқлаш эканини таъкидлайди. Марказ мутахассислари ишончига кўра¸ у ëки бу давлат ҳаëтини ялпи ички маҳсулот даражаси ëки 40 соатлик иш ҳафтасига ўтилган-ўтилмагани билан баҳоловчи иқтисодий кўрсаткичлар инсон ва жамият ҳаëтининг реал аҳволи манзараси бўла олмайди.

Кундалик ҳаëтнинг нақадар ҳиссиëтли эканини ўрганган тадқиқот хулосаси¸ иқтисодий кўрсаткичлар билан жамият бахтиëрлиги ва соғломлиги ўртасида бевосита алоқадорлик йўқлигини яна бир бор намойиш қилди.

Зотан¸ дунëда Сингапур энг бой давлатлардан бири ва бу мамлакат аҳолисининг ҳар учдан бири миллионер саналади. Айни пайтда¸ кундалик ҳаëтида на салбий¸ на ижобий туйғуларни ҳис қиладиганлар айнан ана шу бой ва ишсизлик даражаси дунë бўйича энг паст бўлган Сингапур бўлиб чиқди.

Айни пайтда¸ Африка ва Лотин Америкасидаги камбағал давлатлар аҳолиси ҳаëти нафақат ҳиссиëтлар¸ балки хурсандлик¸ кулгу ва лаззат каби ижобий ҳисларга бой бўлиб чиқди.

Азиз муштарий:

Кеча яхши дам олдингизми?
Кеча кун давомида бошқалар сизга керагича ҳурмат кўрсатдими?
Кечаги кунингиз табассум ва кулгуга бой бўлдими?
Кеча бирор қизиқ нарса ўрганиб¸ бирор қизиқ иш қилдингизми?
Кеча кун давомида бу ҳиссиëтларни кўп бошдан кечирдингизми?
Лаззат¸ жисмоний оғриқ¸ хавотир¸ қайғу¸ стресс ва ғазаб ҳис қилдингизми?


Матн остидаги "Шарҳлар" катакчасидан фойдаланиб¸ Сиз ҳам бу саволларга жавоб беришингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG