Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:39

Мансур Тошматов прагаликларни "Лазги"га ўйнатди


Uzbek singer Mansur Tashmatov
Uzbek singer Mansur Tashmatov

Ўзбек эстрадасининг таниқли вакили¸ Ўзбекистон Xалқ артисти 58 яшар Мансур Тошматов Праганинг қадимий Бетлем ( Байт Лаҳм) ибодатхонасидаги xайрия тадбирида қўшиқ куйлади.

Озодлик билан суҳбатда Мансур Тошматов ўзбек қўшиқчиларининг Европада тамсил қилиниши прагалик продюсер Ëзеф Чермак ташаббуси эканини билдирди:

- Қадимий ўзанлардан оқиб келган ўзбек қўшиқчилигининг замонавий поп мусиқасига уйғунлиги Ëзеф Чермак эътиборини тортди. Қандай қилиб халқ оҳангларида куйлайдиган ўзбек санъаткори Франк Синатро каби қўшиқ куйлаши европаликлар диққатига сазовор бўлди¸ дейди Мансур Тошматов Озодлик билан суҳбатда.

Мансур Тошматов 29 ноябр оқшомида Праганинг қадимий Бетлем ( Байт Лаҳм) ибодатхонасидаги xайрия тадбирида Чехия Super Star танлови ғолиби Миша Носкова билан дуэт куйлади.

Бундан ташқари Мансур Тошматов чехиялик қўшиқчи Ярек Шмек билан биргаликда "Písně sílu maj" (“Қўшиқ кучи”) деган ашулани ижро қилди.



Озодлик билан суҳбатда Ярек Шмек ўзбек санъаткори билан бирга қўшиқ айтишдан ғурур туйишини билдирди.

Мафтунингман Mансур !

Чехиядаги 29 яшар Миша Носкова билан ўзбекистонлик 58 яшар Мансур Тошматов орасида 7000 километр масофа бор.

Уларнинг ëши¸ маданий ўзлиги ҳам турфа.

Аммо шунга қарамасдан дунëнинг икки нуқтасидаги бу икки қўшиқчи бирга куйлай олди.

Қўшиқ қудрати бу масофани йўқ қилди¸ дейди Миша Носкова Озодлик билан суҳбатда:

- Мен Mансурга мафтун бўлдим. Чунки унинг овози жуда жозибали . Мен Тошкентда у билан танишиб ажойиб инсон эканлигини ҳам ўзим учун кашф қилдим. Тошкентда мен Мансур билан бирга куйладим. У ҳақиқий профессионал. Мен у билан бирга қўшиқ куйлашни севаман¸ деди Озодлик билан суҳбатда чех ҳофизи Миша Носкова.

Uzbek singer Mansur Tashmatov
Uzbek singer Mansur Tashmatov
Айни пайтда Озодлик билан суҳбатда Миша Мансур Тошматов билан билан ижодий муносабатларни янада давом эттириш ниятини билдирди:

- Бугун Прага марказида биргаликда куйладик. Кейин ҳам бу мулоқот давом этишини истар эдим. Мен Мансурни келаси йил 28 февралда бўладиган концертимга таклиф қилдим. Праганинг Ҳиберния театрида бўладиган бу концертда мен яна бир марта Мансурга жўровоз бўлиш истиқболидан мамнунман¸ деди чех қўшиқчиси.

Мансурнинг қўшиқларини қарию ëш бирдай севишига аминман¸ деб таъкидлаган Миша Носкова янаги концертда ўзбекча қўшиқ айтишга ваъда берди:

- Мен ҳозир аниқ биламанки¸ келажакда ўзбекча қўшиқ айтаман¸ деб сўзини тугатган Миша Носкова Озодлик тингловчиларини ўзбекча раҳмат калимаси билан сийлади.


Мансур Тошматов - ОИТСга қарши курашчи

29 ноябр куни ОИТСга қарши халқаро кураш кунига бағишланган Мансур Тошматов иштирокидаги бу тадбир “Биз ва қизил боғич” деб аталади.

Прагада кейинги 6 йил мобайнида ОИТСга қарши халқаро кураш кунига бағишлаб маҳаллий ва дунë эстрада хонандалари иштирокида хайрия тадбири ўтказиб келинади.

Тадбир мобайнида Мансур Тошматов европалик қўшиқчилар Тина Саманта (Латвия) ва Давид Маттиоли (Италия) билан бирга куйлайди.

Тадбир иштирокчилари рўйхатида ҳозир Москвада ижод қилаëтган ўзбек қўшиқчиси Азиза ҳам бор эди. Аммо продюсер Ëзеф Чермакнинг Озодликка билдиришича виза муаммолари боис Азиза Прагага кела олмаган.


Uzbek singer Mansur Tashmatov
Uzbek singer Mansur Tashmatov
Озодлик билан суҳбатда Мансур Тошматов бу концертда қўшиқ куйлаш учун жиддий ҳозирланаëтганини билдирди ва ўзбек ҳофизи Таваккал Қодиров репертуатридан “Ўхшайдику” ашуласидан бир қаторини хиргойи қилиб берди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:34 0:00
Бевосита линк



"Олтин орфей" қозонган ҳофиз

Таниқли мақом қўшиқлари устаси ва бастакор Ғанижон Тошматовнинг 58 яшар ўғли Мансур Тошматов отасидан фарқли тарзда замонавий поп қўшиқчилиги соҳасида муваффақият қозонди.

1978 йили Болгарияда ўтказилган “Олтин орфей” халқаро қўшиқ фестивалида Мансур Тошматовнинг юлдузи чарақлади.

Uzbekistan -- Uzbek jazz singer Mansur Tashmatov, undated
Uzbekistan -- Uzbek jazz singer Mansur Tashmatov, undated
Совет Иттифоқи Марказий телевидениеси олиб кўрсатган бу тадбирдаги Мансур Тошматовнинг чиқиши миллионлаб совет ëшлари эътиборини жалб қилди.

Ўша пайтда Москвадаги мусиқа қора бозорида АҚШда энди урф бўлаëтган поп мусиқачи Майкл Жексоннинг "Destiny" албоми қўлма-қўл эди.

Айни ўша пайтда Болгариядаги саҳнада қўшиқ айтаëтган Мансур Тошматовнинг соч турмаги¸ кийим- боши ва ўзини тутиши Майкл Жексонга менгзарди.

Ўша давр ëшлари шууридаги кайфиятга уйғун қўшиқлар куйлаган Мансур Тошматовнинг бир кечада юлдузга айланиш сабаби мунаққидлар назарида ҳофизнинг давр руҳини ҳис қила олгани билан боғлиқ.

Ўтган асрнинг 80- йилларида Ўзбекистондаги энг машҳур эстрада хонандаси бўлган Мансур Тошматов юлдузи кейинги пайтда хиралашгандай бўлди.
XS
SM
MD
LG