Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 12:55

Риоя қилинмайдиган Конституция қабул қилинганига 20 йил тўлди


Ўзбекистон фуқароларига бир томондан¸ халқаро ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган фундаментал ҳақларни бериб¸ иккинчи томондан¸ уларни чеклаш учун асос яратган Конституция матни ва унинг амалий ижроси "Қурултой" дастурига мавзу бўлди.

“Конституция” (constitution)— лотинча сўз бўлиб, унинг том маъноси “тузиш”, “тузук”, “тузилиш”, демакдир.

Бугунги Ўзбекистон ҳудудида жойлашган хонликлар ўтган асрнинг 20-йилларига қадар Чингизхон Ясалари ва Шариат омухтаси билан давлатни бошқаришган.

1206 йили барча мўғул қабилаларини бирлаштирган Темучин (Чингиз хон ) Буюк қурултой ўтказиб¸ давлатни бошқариш учун катта ва кичик Ясаларни қабул қилди.

Хоразм шоҳлигини 1218 йилда босиб олган Чингизхон Ясалари Моварруннаҳрда асосий қонун сифатида жорий қилинди.

Хива¸ Бухоро ва Қўқоннинг энг сўнгги хонлари 20-асрга келиб ҳам айни Ясалар ва Шариат доирасида давлат бошқарувини олиб борган.



1917 йилнинг 28 ноябр куни Қўқонда иш бошлаган Туркистон Миллат мажлиси Туркистон мухториятининг Конституциясини қабул қилди.

Бу ҳужжат Туркистон тупроқларида жорий қилинган илк Конститутциядир.

Хоразм Халқ Республикаси¸ Бухоро Халқ Республикасида ҳам Конституция мақомидаги ҳужжатларни ўтган аср бошида қабул қилинган эди.

1924 йилда Ўзбекистон Совет Республикаси тузилганидан кейин мамлакатда асосан Совет Констититуцияси амал қилиб келди.

Расман Совет Ўзбекистонида ҳам 1992 қадар Ўзбекистон ССР Конституцияси амал қилган.

Мустақил Ўзбекистоннинг илк Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинди.

1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 9- сессияси Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди.

Конституция 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат бўлиб, Конституция қабул қилинган кун мамлакатда умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Конституцияси билан танишган халқаро ҳуқушунослар фикрига кўра¸ ҳужжатда инсон ҳуқуқлари ва эътиқод эркинлигини камситадиган бирорта модданинг ўзи йўқ.

Бу Конституция ўз фуқароларининг “мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланишини” кафолатлайди. “Уларни қийноққа солиш¸ телефон сўзлашувларини ëзиб олишни ман” қилади. Бу Конституцияга кўра¸ “мамлакат ташқарисида юрган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ва бошқа ëрдамлар кўрсатилиши” керак.

Бу Конституция Ўзбекистондаги “ҳар кимга ўзи истаган ҳар қандай ахборотни излаш¸ олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқини “ беради.

Бу Конституция Ўзбекистон президентлиги лавозимининг “бир шахс тарафидан қаторасига икки марта эгаллашига” изн бермайди.

Агар ҳужжат билан яхшироқ танишсак¸ бу ваъда қилинган эркинликлар ëнида уларни чекловчи жумлалар жойлаштирилганини кўрамиз - “цензурага йўл қўйилмайди¸ аммо қонунда кўзда тутилган чеклашлар мустасно” тарзида.

Бугунги "Қурултой" эшиттиришида унутилган ва риоя қилинмайдиган Конституция қабул қилинганига 20 йил тўлганини муҳокама қилдик.

Эшиттиришда 1972 йилда Ўзбекистон мустақиллигини талаб қилувчи уюшма тузган ва мустақил Ўзбекистоннинг илк Kонституцияси борасида режа қургани учун КГБ тарафидан қамоққа ташланган 72 яшар Миртемир Мирабдуллаев иштирок қилди.

Ўзбекистонда Kонституцияни тарқатиш тадбирида иштирок этаëтган “Бирдамлик “ фаоли Ботир Норбоев ҳам дастурда иштирок қилди.

Ўзбекистондаги бошқарув сиëсати механизмлари ҳақида илмий иш ëзган ва ҳозирда Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотда ишлаëтган Абдусами Раҳмонов ҳам эшиттиришда қатнашиб ўз фикрларини билдирди.

Дастур мобайнида билдирилган фикрларни таҳлилчи Камолиддин Раббимов изоҳлаб борди.

"Қурултой" эшиттиришини тўла ҳолда мана бу ерда тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:45:40 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG