Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:02

Ўзбек болаларига Қорбобо билан Қорқиз керакми?


Озодликнинг Баҳс майдони муштарийлар ва тингловчиларни “Ўзбек болаларига Қорбобо билан Қорқиз керакми?” мавзуидаги баҳсга чорлайди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) Янги йил томошаларида Қорбобо, Қорқиз ва Ялмоғиз кампир образлари акс этган тасвирларни эфирга узатмайди. Уларнинг ўрнини миллий фолклор қаҳрамонлари эгаллайди.

Озодлик бу ҳақда хабар берганидан сўнг, бу мавзу муштарийлар орасида қизғин баҳсга сабаб бўлди.

Бир турфа муштарийлар Қорбобо билан Қорқиз ўзбеклар учун ёт нарса эканлигини, Янги йил байрамини Қорбобо ва Қорқиз билан нишонлаган одамлар гуноҳкор бўлиб қолишини иддао қилсалар, иккинчи томон эса Қорбобо билан Қорқизнинг исломга алоқаси йўқлигини, бу болаларнинг эртаклар дунёсига сайр этиши учун мажозий образлар эканлигини айтиб, Қорбобо билан Қорқизни ўзбек жамиятида тақиқлашни болалар шодлигини, хурсандчилигини улардан тортиб олишга уриниш сифатида баҳолайдилар.

Қорбобо, Қорқиз, Янги йилни байрам қилиш бугун нафақат ўзбек жамиятида балки Марказий Осиёдаги бир қатор давлатлар фуқаролари орасида ҳам баҳсу-мунозарага сабаб бўлмоқда.

Чунончи, ўтган йилнинг 31 декабрида Тожикистон пойтахтида истиқомат қиладиган Парвиз Давлатбеков Қорбобо кийимида бўлгани бўлгани учун ўттиз кишилик оломон ҳужумига учраб, чавақлаб ташланди.

Қирғизистон парламенти депутати Турсунбой Бакир ўғли яқинда қирғизистонлик мусулмонларни Янги йилни байрам қилмасликка даъват қилди.

Хўш, Қорбобо билан Қорқиз ўзбек жамияти, ўзбек болалари учун ёт нарсами?

Болаларни Қорбобо ва Қорқиз тимсолидаги эртакнамо байрамлардан мосуво қилиш уларнинг ҳали мурғак бўлган руҳиятига салбий таъсир қилмайдими?

Қорбобо билан Қорқизни байрам дастурхонига таклиф қилганлар диндан чиқиб қоладими?

Ҳар йил қор ёғишини интиқлик билан кутиб Қорбобо ясашни орзу қиладиган болаларни энди уларнинг ўрнини боса оладиган қайси эртаклар оламига сайр эттириш мумкин?


Баҳс майдонида Ўзбек болаларига Қорбобо ва Қорқиз жуда ҳам керак деган позицияда туриб,Швециядан ўзбекистонлик мустақил журналист ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиси 47 ёшли Тўлқин Қораев ва самарқандлик 38 ёшли Жамшид иштирок этади.

Уларнинг оппонентлари, Фарғона вилоятидан 28 ёшли Абдуллоҳ Фарғоний ва бухоролик ўқитувчи 38 ёшли Иброҳим эса, Қорбобо билан Қорқиз ўзбек миллати, дини ва болалари учун ёт нарсалар деган ақидада турадилар.

Тўлқин Қораев: Мен Қорбобони биринчи синфда ўқиганимда кўрганман. Ўшанда чин дилдан ишонганман Қорбобо келганлигига, бизга совғалар берганди. Мени эисмда бор менга ўшанда бир расм дафтар билан бир пачка рангли қалам тушганди. Шунақаям хурсанд бўлгандим. Ҳозир ҳам ёш болалар Қорбобо билан Қорқизни интиқлик билан кутишади. Лекин ҳозир энди ушнга ҳам чек қўйишмоқчи. Қорбобо бу мажозий образ холос. Янги йилни кириши асосан болаларни байрами.

Иброҳим: Бизга Қорбобо билан Қорқиз керак эмас. Бир сўз билан айтганда ўзимизни миллий урф одатларимизга етмайди. Яқинда мен эшитдим бир одам 65 минг сўмга арча сотиб олибди, бир кунлик байрам учун. Майли пули бўлса олаверсин. Энди ўша ўрис орқали бизни маданиятимизга кириб қолган нарсаку бу. Бундан воз кечиш керак.

Жамшид: Арча байрамлари, Қорбобо билан Қорқизнинг тарбиявий томондан ҳам аҳамияти бор. Ҳаётда доим эзгулик ғолиб бўлади, деб айтилади. Болаларни ижобий тарбиясига бу эртаклар оламининг жуда катта фойдаси бор...

Абдуллоҳ Фарғоний: Бу Қорбобо билан Қорқизларни, арча байрамларини болалар руҳиятига салбий таъсири бор. Ўша Қорбобо билан Қорқиз бўлган давраларни бирортаси ҳам ичкиликсиз бўлмайди. Бола бу байрамларда нимани кўради, уйдагиларни ароқ ичишини кўради. Бу бола тарбиясини ўшандаёқ издан чиқаришга сабаб бўлади...

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:38:08 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG