Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:09

Г. Каримова: Амбицияли ҳар бир одам мамлакат раҳбари бўлиши мумкин


Гулнора Каримова ҳар қандай одам президент бўла олишига 22 йилдан бери давлат бошқарувида қолаётган отасини мисол қилди.
Гулнора Каримова ҳар қандай одам президент бўла олишига 22 йилдан бери давлат бошқарувида қолаётган отасини мисол қилди.

Ўзбекистон президенти қизи Гулнора Каримова ўз етакчилигидаги Фонд Форумнинг ҳисобот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берар экан келгусида президентликка номзодини илгари суриши эҳтимолини назардан соқит қилмади.


Пайшанба куни Фонд Форумнинг йиллик фаолиятига доир ҳисобот тадбири муносабати билан уюштирилган матбуот анжуманида Каримова хонимдан у етакчилик қиладиган ташкилот фаолиятига оид саволлардан ташқари Twitter, йога ва Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти бўлиш нияти бор-йўқлиги ҳақида ҳам сўралди.

РИА Новости ахборот агентлиги мухбирининг “ўзингизни Ўзбекистоннинг потенциал президенти президенти сифатида кўрасизми”, деган саволига Каримова хоним “амбицияли ҳамда мияси жойида ва интилувчан ҳар бир одам потенциал давлат раҳбари бўлиши мумкин”, деб жавоб қайтарган.

Бунга Каримова ўзининг отаси Ислом Каримовни мисол тариқасида келтирган.

"У камбағал ва кўп болали оиладан чиққан. Ўз фаолияти давомида жиддий ютуқларга эришиб, нафақат президент бўлган, СССР даврида 25 йил Госпланда ҳам ишлаган", дея Гулнора Каримова сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Бу сўзлардан кейин Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи ўзини ҳам амбицияли одам деб ҳисоблашини қўшимча қилган.

"Мен баъзида ўзим учун потолок (имкониятларим чегараси демоқчи-таҳр) нима, деган саволга жавоб беришга қийналаман, лекин ўзимни ривожланаётган инсон сифатида аниқ чегара қўйилмаган киши деб ҳисоблайман", деган Каримова.

CA News агентлиги эса Гулнора Каримованинг матбуот анжуманида журналистларнинг келгусида президент бўлиш нияти бор-йўқлиги ҳақидаги саволларига жавобан "Худони кулдирмоқчи бўлсанг, беш дақиқадан кейин нима қилишингни айт", деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Озодлик мухбири Каримова хонимнинг "Фонд форум" ташкилотига бу баёнот юзасидан изоҳ сўраб, мурожаат қилди, лекин ташкилот матбуот вакаили бу изоҳ беришдан бош тортди.

Twitter жуда қизиқ

Тошкентдаги матбуот анжуманида Гулнора Каримовадан Twitter микроблог тармоғидаги фаолияти ҳақида ҳам сўрашди.

"Нега бундай мулоқот усулини танлагансиз", деган саволга Гулнора Каримова: “Кўпчилик мен билан мулоқот қилишни истайди. Бу жуда қизиқ, чунки ҳамма мулоқот қила бошлайди. Мен Twitterдан бир йил олдин фойдалана бошладим, ҳозир 20 мингта обуначим бор. Улар менга қизиқ билдираётганидан хурсандман”,- деб жавоб қилган.

Ўтган ойда Гулнора Каримова Twitter микроблог тармоғида йога машқларини бажараётган вақти туширилган суратларини эълон қилган эди.



“Кўпчилик мени танқид ҳам қилди. “Шу ҳам йогами” ва ҳ.к., аммо ҳеч ким йога ҳам меҳнат экани ҳақида ўйламади, бу ҳаёт тарзи. Мени бу қизиқтиради, бу ёшларга ҳам, шунчаки фойдаланувчиларга ҳам қизиқарли”,- дея таъкидлади Гулнора Каримова.

Шу ой ўрталарида эса, Гулнора Каримова Twitter тармоғида Бўхро
Гулнора Каримова йога билан шуғулланаётгани туширилган суратни Twitter саҳифасида эълон қилди.
Гулнора Каримова йога билан шуғулланаётгани туширилган суратни Twitter саҳифасида эълон қилди.
нларни ўрганиш халқаро гуруҳининг матбуот бўлими раҳбари Эндрю Штролайн билан ҳам мулоқотга киришган эди.

Ўша мулоқот чоғида Штролайн Каримова хонимни Ўзбекистон қамоқхоналарида махбуслар қийноққа тутилиши ҳоллари ва мажбурий болалар меҳнатини тўхтатиш ва қоралашга чақирди.

Гулнора Каримова эса ҳар бир қийноқ ҳолларини ўрганиб чиқиш учун унга ҳужжатлар юборилишини сўраган.

Гулнорадан ҳануз жавоб йўқ


Эндрю Штролайн барча ҳужжатларни юборгани, лекин қўйилган саволларга Каримовадан жавоб олмаганини айтди.

Бўхронларни ўрганиш халқаро гуруҳи вакилининг айтишича, Каримова қийноқлар ҳақидаги ёзган мактубига жавоб қайтарган, лекин саволларга жавоб бермаган.

- Каримова ўзини мулоқот учун очиқ одамдек қилиб кўрсатади. Лекин, у биз юборган саволларга Twetterда жавоб қайтаргани йўқ. Қамоқхонадаги қийноқлар, сиёсий эркинликлар бўғилаётгани, мажбурий болалар меҳнати бўйича саволларимизга жавоб бермади. Андижондаги қирғин, чет эл ноҳукумат ташкилотлари ҳамда хорижлик журналистларнинг мамлакатдан ҳайдалиши юзасидан берган саволларимизга ҳам жавоб олмадик,- дейди Стролейн.

Гулнора Каримова фаолияти кейинги йилларда кучайгани, социал тармоқда фаоллашгани кузатилди.

Бу ҳол эса Ўзбекистонда Каримова хонимнинг президент отасига ворис бўлишга тайёрланмоқда, деган фикрларга туртки бўлди.
XS
SM
MD
LG