Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:32

Ҳукумат одамларни ахмоқ қиляпти


Ўзбекистон бозорларида "фаровон ҳаёт" иллюзиясини яратиш мақсадида нархларни аслидан пастроқ қилиб кўарсатиш одат бўлган.
Ўзбекистон бозорларида "фаровон ҳаёт" иллюзиясини яратиш мақсадида нархларни аслидан пастроқ қилиб кўарсатиш одат бўлган.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчи ва муштарийларимиз, одатга кўра, ўзларни қийнаётган муаммолардан гап очди.


Ҳукумат ўйланиши керак

Хоразмнинг Ҳазорасп туманидан қўнғироқ қилган пенсионер Мингбой ака мамлакат банклари аҳолига кредит беришни яхши йўлга қўйганда эди, халқнинг турмуши бирмунча яхшилана эди, дея ўз фикрларини илгари сурди.

- Ўзбекистон халқига кредит берсин, техника, комбайн, трактор берсин. Ўзбекистонда иш ўринлари йўқ. Болалар ҳаммаси Россияда. Ҳукумат шу тўғрида ўйланиши керак. Ҳаммаси кириб олган кабинетга. Ўйланиш керак ўтириб. Чорва кредити бермай турибди. Банкда пул йўқ, дейди. Масалан кўп одамда мол олиб боқиш имконияти борку. Чорва кредит десанг, маҳалла раисига бор, тавсиянома ëздир, справка ëздир, акт ëздир дейди, унинг орқасидан 10 кун-бир ойлаб юриш керакда. Кредитни Халқ банки бериши керакда. Келиб молхонасини кўриб, имкониятини кўриб, дарров нақд бериши керак. Ижтимоий кредит бераман, сенга холодилник олиб бераман, кондиционер олиб бераман дейди. Халққа кўпроқ кредит бериш керакда.

Озодлик: Банк одамларга мол учун кредит берса, нима бўлади?

- Бермайди. Берса, мол кўпаяди, гўшт кўпаяди, сут кўпаяди, халқнинг яшаши яхшиланади. Ер ҳам бермайди. Ер йўқ. Фермерга борасан, фемер ҳайдаб юборади. Болалар безор бўлиб ҳаммаси Россияга кетди. Одам қолмади бу ерда. Бизларга ўхшаган қариялар қолган. Бизлар борсак, ҳар хил административ нималар. Оддийлаштириш керакда уни. Халқ банки келиб кўриб, кейин “ма ол” дейиши керакда. Унга тавсиянома нимага керак, далолатнома нимага керак? Паспорт борку қўлида. Ўзбекистон фуқароси бўлса, дейди ҳазорасплик суҳбатдош.

Ҳукумат одамларни аҳмоқ қиляпти

Тошкент шаҳрининг Сирғали туманидан қўнғироқ қилган Бобур Сирғали бозорида гўшт ва тухум нархлари катта қилиб ёзиб қўйилганига қарамай, бу маҳсулотлар харидорларга қимматроқ нархда сотаётганидан нолиди.

- Кеча Сергели ярмаркасига борган эдим гўшт олгани. Қарасам катта қилиб “Мол гўшти, қўй гўшти 14 минг” қилиб ëзиб қўйилган. Олмоқчи бўлдим. Тортиб бергин десам, 17 минг ураяпти тарозига. “Бу нима?” десам, “Бўлмаса катталиги 300-400 грамм келадиган суяк қўйиб бераман” дейди. “Ундан кўра 17 минг ëзиб қўя қолмайсанми?” десам, “Тепадагилар бизга шунақа дейишган. Шунақа сотмасак бўлмайди” дейди. Кўзбўямачилик, дедимда, кетақолдим олмасдан. Тепадагилар қаëққа қараяпти, дейманда. Ҳокимият нарх қўйиб беради, бу ëқда одамларни ахмоқ деб ўйлайдими, тушунмадим. Конкретно бозор, холодилник қўйиб қўйган. Бозорда камида 5-6 точкаларга мана шунақа қўйиб қўйилганда. Борсангиз, катта суяк қўйиб беради.

Озодлик: Бозор маъмуриятидан “нимага бунақа” деб сўрамадингизми?

- Бозор маъмурияти ҳеч нарса демайди. “Тепадан ҳокимият бизларга шунақа қилиб берган. Нима қилайлик?” деб туради улар. Ҳеч нарсани ҳал қилмайди улар. Тепадан ҳам уларга поручение. Гўшт эмас тухум ҳам шунақа. Тухумни 250 сўм деб ëзиб қўйган. “Мана бундан бер” десангиз, “Ака, бу 350 сўм” деб туради. Катта қилиб 250 сўм деб ëзиб қўйган. Ҳақиқат йўқда бизларда.

Озодлик: Бошқа маҳсулотларда ҳам бир нарх ëзиб, бошқа нархда сотишаяптими?

- Мен билганим гўшт билан тухум маҳсулоти. Билганим шу. Бу аниқ. Кўзбўямачилик. Шуни ҳокимият озгина нима қилса бўлардими дейманда. Бунақа нарсани бундан 1-2 ой олдин Қўйлиқда ҳам кўрган эдим. 14 минг деб ëзиб қўйган, тарозига қўйса 17-18 мингдан. “Нимага бунақа қилаяпсан?” деса, “Бўлмаса суяк қўйиб бераман” дейди. Лаҳм 22-23 минг. Шуни бир тергаса, ким томонидан шунақа нарх қўйилаяпти. Бу қип-қизил кўзбўямачилик. Шунга эътибор беришса. Одамларни алдайверишмаса, дейди тошкентлик суҳбатдош Бобур.


*******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG