Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:02

Амнистия тўғрилар қолиб, ўғриларга қўлланмоқдами?


Амнистиянинг жиноятчилик кўпайишига таъсир қилишини ички ишлар идораси мутасаддилари ҳам тан олмоқда.
Амнистиянинг жиноятчилик кўпайишига таъсир қилишини ички ишлар идораси мутасаддилари ҳам тан олмоқда.

Ўзбекистонда амнистия эълон қилиниб, минглаб маҳбус озодликка чиқарилиши ортидан пойтахт Тошкентда жиноятчилик кўлами ошгани кузатилмоқда. Хабарларга кўра, айниқса қариялар уйларини тунаш ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Ўтган ҳафта таниқли ўзбек адиби Абдулла Авлонийнинг 91 яшар қизи ўлдириб кетилгани бундай жиноятларнинг навбатдагиси демоқда кузатувчилар. Амнистиянинг жиноятчилик кўпайишига таъсир қилишини ички ишлар идораси мутасаддилари ҳам тан олмоқда. Мустақил кузатувчилар амнистия қўллашдаги камчиликлар ҳам муаммога ҳисса қўшишини айтади.



Тошкентда йил бошидан бери талон-тарож ва босқинчилик билан боғлиқ вазият кескинлашгани айтилмоқда.

Кузатувчилар жиноятчилик кўламининг ошгани Ўзбекистон ҳукумати эълон қилган амнистия билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда.



Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари, мамлакатда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни кузатиб борадиган Сурат Икромов амнистия ва жиноятчилик кўлами ошиши ўртасида боғлиқлик табиийдир, дейди.

- Бу ҳар йили бор нарса. Амнистия бўлганидан кейин албатта камида 2000-3000 амнистия қилинганларнинг ичида криминал характерга эга, яъни ўғирлик, одам ўлдириш, талон-тарожлик қилишлар билан қамлганлар чиқанидан кейин албатта ҳаммаси бўлмаса ҳам ярмисининг яна шунга қўл уриш ҳоли бор.

Озодликка чиқарилган минглаб маҳбусни назорат қилиш, уларни иш билан таъминлаш, жиноятчилик йўлига қайтмаслигини кафолатлашга оид чора-тадбирлар ҳам яхши йўлга қўйилмаган, дея қўшимча қилади Сурат Икромов.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг исми сир қолишини истаган мулозими ҳам, Озодлик билан суҳбатда, ҳуқуқ фаолининг фикрини тасдиқлади. Жазони ижро этиш муассасаларидан чиқиб келган маҳбусларга ҳар доим ҳам вақтида шароитлар яритиб беримласлиги жиноятчилик ўсишига таъсир қилади, дея эътироф этади суҳбатдошимиз.

- Озгина бўлса ҳам қисман таъсир қилади. Нега деганда улар келгандан кейин бирданига ҳаëтга ўрганиб кета олмайди. Бунга жамоатчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар шароит яратиб бера олмайди. Нега деганда сразу келганда уларнинг уйлари сотилиб кетган бўлиши мумкин ëки қариндош-уруғлари бошқа жойга кўчиб кетган бўлиши мумкин уйини сотиб. Кейин ишга жойлаштириш проблемалари, кейин буларнинг кўпчилиги касал бўлиб келади. Туберкулез, ўпка касалликлари, бошқа инфекцион касалликлар, қийинда уларга,- дейди Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси мулозими.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги Озодлик манбасига кўра, кейинги пайтларда босқинчилик ва талон-тарож билан боғлиқ жиноятлар қурбонлари орасида, айниқса қариялар кўп учрамоқда.

Суҳбатдошимиз 17 феврал куни Тошкентда атоқли ўзбек адиби, жадидчилик ҳаракати вакили Абдулла Авлонийнинг қизи, 91 яшар Ҳакима ая Авлоний ўлдириб кетилганини бунга мисол қилди.

Пойтахтнинг Чилонзор туман ички ишлар бошқармасида жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келганлар масаласи билан шуғулланадиган Даврон Азизов, Озодлик билан суҳбатда, бу ҳодисадан хабари борлигини айтар экан, ҳозирча хулоса чиқариш эртадир, дейди.

- Энди бу йўналиш бўйича ишланаяпти. Масалан, ҳар хил версиялар борда. Улар ҳам бўлиши мумкин ëки просто, энди у ерда масалан конкретно грабител бўлганда нарсаларини олиб чиқиб кетардида. Кирилаëтган уйларни биз ҳам кўраяпмизку. Олиб кетилган нарсанинг ўзи йўқда, дейди милиция зобити Даврон Азизов.

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов эса амнистиянинг жиноятчилик кўлами ошишига олиб келишининг яна бир сабаби сифатида, авф қилинаётган маҳбусларни танлашдаги камчиликларни қайд этади. Бу жараёнга коррупциянинг аралашиши, тўғри йўлга қайтганлар, авф қилинишга лойиқ одамлар қолиб, қилмишига пушаймон бўлмаганларнинг озодликка чиқиб келиши муаммонинг асосий сабабларидан биридир, дейди ҳуқуқ фаоли.

Сурат Икромов, қамоқларда қолаётган сиёсий ва эътиқод маҳбусларига нисбатан амнистия қўлланилмаслиги ҳам ана шу муаммонинг бир қисмидир, дея қўшимча қилади.

- Албатта, амнистияга энг аввало 60 ёшдан ошганлар ва жамиятга хавф туғдирмайдиганлар тушиши керак. Бунақалар кўп. Мана 60дан ошиб кетган одамлар дейилган. Аммо амнистияга сиëсий мотивлар билан ўзининг фаолиояти, журналистлар бор 60дан ошган, ҳуқуқ ҳимоячилари бор 60дан ошган, буларни чиқармаслигининг сабаби, ўша юқоридан бўлаëтган буюртмадир.

Хусусан, жорий йил 19 феврал куни 14 йиллик қамоқ жазоси муддати тугаганига қарамсадан, озодликка чиқарилмаган сиёсий тутқин Мамадали Маҳмудодв бунга ёрқин мисолдир, дейди Сурат Икромов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:41 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG