Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:45

Қирғизистон ўзбек имомини экстрадиция қилмайдиган бўлди


Адвокат Абдиев ўз ҳимоясидаги Ҳабибулло Сулаймоновнинг расмий Тошкентга яширин равишда топширилишидан хавотир билдиради.
Адвокат Абдиев ўз ҳимоясидаги Ҳабибулло Сулаймоновнинг расмий Тошкентга яширин равишда топширилишидан хавотир билдиради.

1 март куни Бишкек шаҳар суди ўзбекистонлик собиқ имом Ҳабибулло Сулаймоновни Ўзбекистонга экстрадиция қилмаслик ҳақида ҳукм чиқарди. Бироқ, айни пайтда, Сулаймоновга қарши қалбаки ҳужжат тайёрлаш ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш айби билан жиноий иш қўзғатилган.


Бу ҳақда Озодликка Ҳабибулло Сулаймоновнинг адвокати Токтогул Абдиев маълум қилди.

- Жума куни шаҳар суди менинг конституциявий шикоятимни кўриб чиқди. Суд Бош прокуратуранинг Сулаймонов иши бўйича ҳаракатини ноқонуний деб топди. Суд Ҳабибулло Сулаймоновни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни бекор қилди,- дейди Абдиев.

Бироқ адвокатнинг сўзларига кўра, Сулаймонов ҳибсдан озод қилинмаган, аксинча, у Ўш шаҳрига жўнатилиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

- Бош прокуратура Қирғизистон Конституциясини қўпол тарзда бузган ҳолда, Ҳабибулло Сулаймоновнинг ҳуқуқларини қўпол равишда поймол қилган ҳолда, уни зудлик билан озод қилиш ўрнига, ноқонуний равишда Ўш шаҳрига жўнатди. У ҳозир Ўшда ҳибсда ушлаб турилибди. Ўшда унга нисбатан қалбаки паспорт тайёрлаш ва чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтиш айби билан жиноий иш қўзғатилган,- дейди адвокат.



Абдиевнинг айтишича, Ҳабибулло Сулаймонов 2007 йилда бошқа бир шахс номига Қирғизистон паспортини олган.

- У Ўзбекистонни тарк қилган пайти ўзининг ҳақиқий исми-шарифини яширишга мажбур бўлган. У ўзининг ҳаётини, оиласининг жонини сақлаш мақсадида қалбаки паспортдан фойдаланишга мажбур бўлган. Буни иложсиз ҳолатида, жонини сақлаш учун мажбурликдан шундай ишга қўл уриш дейиш мумкин. Бу каби ҳолатлар Қирғизистон қонунларида, менимча, Ўзбекистон қонунларида ҳам кўзда тутилган,- дейди Абдиев.

Адвокат Абдиев ўз ҳимоясидаги Ҳабибулло Сулаймоновнинг расмий Тошкентга яширин равишда топширилишидан хавотир билдиради.

- Мен Бош прокуратура Ўзбекистон махсус хизмати билан тил бириктирган ҳолда, Ҳабибулло Сулаймоновни қасддан Ўшга жўнатишган деган гумондаман. Бу уни Ўзбекистонга ноқонуний топширишга имкон яратиш мақсадида қилинган,- дейди Токтогул Абдиев.

Ҳабибулло Сулаймонов 2012 йилнинг 19 ноябрида бошпана изловчи шахс мақомини бериш илтимоси билан ариза киритган эди. Бу ариза 8 феврал куни БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги томонидан рўйхатга олинган.

Қирғизистон Бош прокуратурасидан Ҳабибулло Сулаймонов иши бўйича қўшимча маълумот олиш имкони бўлмади. Прокуратура расмийлари бу борада ёзма равишда мурожаат қилиш лозимлигини таъкидлашди.

Тошкентдаги масжидлардан бирининг имоми бўлган Ҳабибулло Сулаймонов таъқиблардан қочиб, 2001 йили Бишкекка келган ва бу ерда савдо-сотиқ билан шуғулланган.

Сулаймонов ўтган йилнинг октябр ойида Ўзбекистоннинг сўровига кўра Бишкекда қўлга олинган.

Декабр ойида Қирғизистон Бош прокурори Ўзбекистонда диний экстремизм билан боғлиқ жиноятларда айбланаётган собиқ имомни экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарган.

Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун, бир қатор бишкеклик ҳуқуқ ҳимоячилари, Ҳюман Райтс Уотч халқаро ташкилоти, Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази Бишкек расмийларини собиқ имом Ҳабибулло Сулаймоновни Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликка чақирган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG