Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:59

Оксана Чусовитина Ўзбекистон терма жамоасига қайтди


Оксана Чусовитина.
Оксана Чусовитина.
Лондон Ёзги Олимпиада ўйинларида Германия номидан қатнашган афсонавий гимнастикачи энди дунёнинг энг йирик спорт беллашувларида Ўзбекистонни тамсил этаяпти.

- Оксана аллақачон спорт мусобоқаларида Ўзбекистон номидан қатнашмоқда. Ҳозир Қўшма Штатларда бўлаётган халқаро гимнастика мусобақасида у Ўзбекистон байроғи остида майдонга чиқаяпти, - деди Ўзбекистон Гимнастика федерацияси расмийси.

Оксана Чусовитина спорт гимнастикасидаги карьерасини ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида, СССР терма жамоаси сафларида бошлаган.
Оксана йирик халқаро мусобақаларда қатнашаётган пайт унинг бугунги рақиблари ҳали дунёга келмаган эди.

Мустақиллик йиллари спорт гимнастикаси бўйича у Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлик ҳам қилган. 2006 йилда эса, оилавий шароити туфайли, Оксана Германияга кўчиб ўтган ва ўшандан буён шу мамлакат терма жамоаси сафида мусобақаларда этиб келаётганди.



Германия Гимнастика федерацияси матбуот вакили Достон Хофман Чусовитинанинг Германия термасини тарк этганини тасдиқлади.

- Чусовитина Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам бериш учун шундай қарорга келди. Бошқа томондан, Германия терма жамоасида ҳам бу ёшда унга ёрқин келажак йўқ, сабаби ёш спортчилар етишиб чиқаяпти бу ерда ва шу боис Оксана Ўзбекистондаги аввалги жамоасига ёрдам беришга қарор қилди, - деди Хофман.

Ҳозир Оксана Чусовитина Германия фуқаролигини йўқотмаган. Айни пайтда Ўзбекистон фуқаролигини қайтариб олган.

- Ҳозир Оксана ҳар икки мамлакат фуқаролигига эга. Машғулотлар ва мусобоқалар пайти Ўзбекистонга боради. Айни пайтда унинг ўғли бу ерда таҳсил олмоқда, - деди Хофман.

Чусовитина 1975 йили Бухорода туғилган, спортдаги карьерасини 1991 йили бошлаган. У дунё бўйича олтита олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачидир.

Оксана Чусовитина 1992 йилги Барселона олимпиадасида олтин, 2008 йилга Пекин олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:25 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG