Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:55

Мисрда футбол ишқибозларига ўлим ҳукми ўқилиши норозиликларга сабаб бўлди


Миср пойтахти Қоҳира ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида 21 нафар футбол ишқибозининг ўлимга маҳкум этилишига қарши норозилик намойишлари бошланди.

“Ал Аҳли” футбол жамоаси ишқибозлари Қоҳиралаги Миср футбол уюшмаси биносига ўт қўйган.

Порт Саид шаҳрида юзлаб намойишчи Сувайиш каналида кемалар қатновига тўсқинлик қилишга уринган.

Аввалроқ Миср маҳкамаси ўтган йил феврал ойида Порт Саид шаҳридаги футбол ўйини чоғида тартибсизликларни келтириб чиқарганликда айбланган 21 футбол ишқибозига ўлим жазосини қўллаш ҳақидаги икки ой аввалги суд ҳукмини тасдиқлади.

Маҳкама шунингдек, бу иш бўйича айбланаётган беш кишини умрбод қамоқ жазосига тортди.

Чоршанба куни Порт Саид шаҳридаги футбол ўйини чоғида рақиб жамоалар ишқибозлари ўртасидаги тўқнашувларда 74 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланганди.
XS
SM
MD
LG