Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:16

Путин Москвада Саркисян билан учрашди


Арманистон Президенти Серж Саркисян Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди.

Россия раҳбари Саркисянни 18 феврал куни ўтказилган президентлик сайловида ғолиб чиққани билан табриклади.

Путин ўз мамлакати Арманистон билан “ўзига хос” муносабатга эга эканини айтиб Россиянинг бу мамлакатга инвестицияси миқдори кўпайиб бораётганини урғулади.

Бу Саркисяннинг қайта президент этиб сайланганидан бери Россияга биринчи ташрифидир.

Айни пайтда сайлов натижалари сохталаштирилганини иддао қилган Арманистон президентининг рақиблари кўча намойишларини ўтказиб келмоқда.

Путин Москвада Саркисян билан учрашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00
XS
SM
MD
LG