Ўзбекистон чегарачилари Афғонистондан йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаси олиб ўтилишининг олдини олганликларини маълум қилишди.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик ҳизмати расмийларига кўра, ўзи билан 14 килограм опиум моддасини олиб ўтишга уринган афғон фуқароси чегарада қўлга олинган.
Амударёдан сузиб ўтган афғон наркокурери устидан ҳозирда жиноят иши қўзғотилган ва тергов олиб борилмоқда.
Дунёда ишлаб чиқарилган жами банг моддаларининг 93 фоизи Афғонистонда етиштирилади.
Афғон наркотиклари Ўзбекистонга асосан Тожикистон, Қирғизистон ва бевосита Амударё орқали Афғонистондан кириб келади.