Эрон ядровий дастури бўйича Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида ўтказилган музокара натижасиз тугади.
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Олма ота шаҳридаги икки кунлик сўзлашувлар давомида томонлар ўртасидаги фарқ бартараф этилмаганини билдирди.
Эроннинг Бош музокарачиси Саид Жалил эса томонлар қарашини ўзгартирмаганини айтди.
Бу Эроннинг мунозарали ядровий дастури бўйича Олма ота шаҳрида икки ой ичида ўтказилган иккинчи музокарадир.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия Эронга уранни бойитиш дастуридан воз кечиш эвазига халқаро ҳамжамият жорий қилган санкциялар юмшатилишини таклиф қилмоқда.
Эрон эса уран атом электр станцияси учун ёқилғи ва тиббий соҳада қўллаш учун қайта ишланаётганини таъкидлаб келмоқда.