Британия собиқ Бош вазири Маргарет Тетчер 87 ёшида вафот этди. Тетчернинг матбуот котиби Лорд Белл мамлакат собиқ раҳбари душанба куни инсультга чалиниши ортидан вафот этганини билдирди. Тетчернинг соғлиғи бир неча ойдан бери ёмонлшаётган эди.
Бош вазири Дэвид Камерон Британия "буюк етакчидан" айрилди, дея таъзия билдирди.
“Темир Леди” лақаби билан кўчиликка танилган Маргарет Тэтчер 1979 – 1990 йилларда Британия Бош вазири бўлган. Тэтчер Британиянинг биринчи ва ҳозирча ягона аёл бош вазири сифатида тарихга кирган.
"Темир аëл" Маргарет Тетчер ҳаëтидан суратлар
5
Британия Бош вазири Маргарет Тетчер 1979 йил 4 май куни вазир сифатида иш бошлаш арафасида.
6
Маргарет Тетчер Лондонда Саудия Арабистони қироли Фаҳд ибн Абдул Азизни қабул қилмоқда.
7
Маргарет Тетчер 1979 йил апрелда Лондонда.
8
Маргарет Тетчер 1980 йил май ойида Югославияда Маршал Тито дафн маросимида.