Британия собиқ Бош вазири Маргарет Тетчер 87 ёшида вафот этди. Тетчернинг матбуот котиби Лорд Белл мамлакат собиқ раҳбари душанба куни инсультга чалиниши ортидан вафот этганини билдирди. Тетчернинг соғлиғи бир неча ойдан бери ёмонлшаётган эди.
Бош вазири Дэвид Камерон Британия "буюк етакчидан" айрилди, дея таъзия билдирди.
“Темир Леди” лақаби билан кўчиликка танилган Маргарет Тэтчер 1979 – 1990 йилларда Британия Бош вазири бўлган. Тэтчер Британиянинг биринчи ва ҳозирча ягона аёл бош вазири сифатида тарихга кирган.
"Темир аëл" Маргарет Тетчер ҳаëтидан суратлар
9
Маргарет Тетчер 1983 йил январ ойида Фолкленд оролларига сафари.
10
Франция президенти Франсуа Миттеран ва Ташқи ишлар вазири Роланд Думас (чапда) 1984 йил май ойида Парижда Елисей саройида Бош вазир Маргарет Тетчерни кутиб олмоқда.
11
Маргарет Тетчер 1984 йил Кемп Девидда Роналд Рейган билан.
12
Маргарет Тетчер Страсбургда 1986 йил декабр ойида Европа парламентида нутқ сўзламоқда.