Британия собиқ Бош вазири Маргарет Тетчер 87 ёшида вафот этди. Тетчернинг матбуот котиби Лорд Белл мамлакат собиқ раҳбари душанба куни инсультга чалиниши ортидан вафот этганини билдирди. Тетчернинг соғлиғи бир неча ойдан бери ёмонлшаётган эди.
Бош вазири Дэвид Камерон Британия "буюк етакчидан" айрилди, дея таъзия билдирди.
“Темир Леди” лақаби билан кўчиликка танилган Маргарет Тэтчер 1979 – 1990 йилларда Британия Бош вазири бўлган. Тэтчер Британиянинг биринчи ва ҳозирча ягона аёл бош вазири сифатида тарихга кирган.
"Темир аëл" Маргарет Тетчер ҳаëтидан суратлар
13
Маргарет Тетчер 1988 йил октябр ойида.
14
СССР президенти Михаил Горбачев 1990 йил июн ойида Москвада матбуот конференциясида Бош вазир Маргарет Тетчер билан гаплашмоқда.
15
Маргарет Тетчер 1990 йил сентябрда Чехословакияга ташрифи давомида Вацлав Ҳавел билан.
16
Маргарет Тетчер 1990 йил ноябр ойида Бош вазир сифатида матбуотга сўнгги марта интервью бермоқда.