Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:12

Курд исёнчилари Туркияни тарк этмоқда


Курдистон Ишчи партияси - ПКК ўз отрядларини Туркия ҳудудидан чиқаришни бошлаган. Бу ҳақда ПКК вакилларидан бири журналистларга маълум қилди.

ПКК раҳбари Абдулло Ўжалан март ойида турк қамоқхонасдан йўллаган мактубида Туркия жанубий-шарқида мухторият учун кураш олиб бораётган курд жанггариларини Туркиядан чиқиб кетишга ундаганди.

Ўжалан 1999 йил Кенияда қўлга олинган ва хиёнатда айбдор топилиб, бир умрга озодликдан маҳрум этилган.

Қарийб 30 йилдан бери давом этаётган жанглар давомида шу кунга қадар 40 мингдан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG