Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:56

Баҳодир: Дон Кинг шоҳсупага элтувчи йўлда яхши ҳамроҳ!


Машхур бокс промоутери Дон Кинг ва Баҳодир Мамажонов, Лас Вегас, 2013 йил 12 апрел.
Машхур бокс промоутери Дон Кинг ва Баҳодир Мамажонов, Лас Вегас, 2013 йил 12 апрел.

Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Мамажонов 9 май куни дунёга машхур промоутер Дон Кинг билан ҳамкорлик ҳақида уч йиллик шартнома имзолади. Айни пайтда, ўзбекистонлик профессионал боксчи ўз мураббийси ва менежери Кен Ричардсон билан машғулотларни давом эттиравермоқчи.


Баҳодир Мамажонов Озодлик билан суҳбатда "Муҳаммад Али, Майк Тайсон каби афсонавий боксчиларга промоутер бўлган Дон Кинг билан ҳамкорлик профессионал бокснинг бошқа йўналишлани бўйича жаҳон чемпиони камарини қўлга киритиш имкониятини яратади" деди.

Айни пайтда, ўзбекистонлик профессионал боксчи ўз мураббийси ва менежери Кен Ричардсон билан машғулотларни давом эттираверажагини таъкидлаб ўтди.

25 яшар Баҳодир Мамажонов (14-1-0, 10 KO) жорий йил 12 апрел куни АҚШнинг Невада Штатида уюштирилган профессионал бокс кечасида 61 килограммгача бўлган вазнда 24 ёшли кубалик Анжело Сантанани (14-1-0, 11 KO) техник нокаут билан мағлубиятга учратиб Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони камарига сазовор бўлган эди.

Баҳодир Мамажонов ғолиб, деб эълон қилинган заҳоти Сантананинг промоутери бўлган Дон Кинг ўзбекистонлик боксчигага промоутерлик ҳақида шартнома имзолашни таклиф қилган.

Баҳодир Мамажонов бу таклифни қабул қилганини айтар экан, Дон Кингнинг таклифи сабаби тўғрисида гапирар экан, "Менинг жанг усулимни ёқтириб қолган бўлса керак", деди.

Фарғона бокс мактаби вакили бўлган 25 яшар Баҳодир Мамажонов ҳаваскор боксчи бўлган пайтлардаёқ қатор халқаро ва минтақавий мусобақаларида иштирок этиб қатор совринларни қўлга киритган эди.

Қуйида Баҳодир Мамажонов билан суҳбатни тингланг.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:20 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG