Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:02

Боғчалар болага “боғчалик” қила оляптими?


Озодликнинг навбатдаги "Баҳс майдони"да Ўзбекистондаги болалар боғчаларининг бугунги ҳолати, унда болаларнинг қандай тарбияланаётгани, боғчадаги озиқ-овқат таъминоти, санитария-гигиеник ҳолатлар юзасидан мунозара юритилди.


Яқинда Наманган вилоятида боғча болалари орасида яна сариқ касали (гепатит А) кўпаяётгани ҳақида Озодликда мақола чоп қилинган эди.

Боғчалар юқумли касалликларнинг тарқалиш манбаига айланиб бораётганига оид хавотирлар бор.

Расмий маълумотларга қараганда, ҳар йили таълим тизимига ажратилаётган маблағнинг 10 фоизи болалар боғчаларига сарфланади.

Шунингдек, 2013 йилнинг 1 январидан давлат бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача муассасаларда тарбияланадиган болалар учун уларнинг ота-оналари тўлайдиган тўлов ҳам оширилган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 25 декабр куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорга биноан, ҳафтасига 5 кунлик боғча учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида – 79 590 сўм тўлаши керак.

Давлат боғчасига қатнайдиган фарзанди биттадан кўп бўлган ота-оналар эса озроқ — ҳар бир фарзанди учун 56 509 сўмдан пул тўлаши керак.

Шундай бир шароитда Ўзбекистондаги болалар боғчаларининг, айниқса, қишлоқлардаги боғчаларнинг бугунги аҳволи ачинарли эканлиги, болалар тўйиб овқат емаётганликлари, тарбиявий ишлар ҳам яхши йўлга қўйилмагани айтилади.

Бироқ бугунги боғчалардаги шароит болалар учун қулай эканлиги ва ундаги аҳволдан қониқаётганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Ўзбекистондаги боғчаларда болаларнинг яхши дам олиши ва тарбияланиши учун шароитлар қанчалик яратилган?

Фарзандингизни боғчага бепул ва эркин жойлаштира оласизми?

Боғчалардаги санитария ҳолатидан кўнглингиз тўладими?


Бугунги Баҳс майдонига ана шу икки хил қарашдаги баҳслашувчилар таклиф этилди.

Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган, икки фарзанднинг онаси, 32 ёшли Дилбар Бўронованинг айтишича, боғчаларда болалар учун барча шароитлар муҳайё этилган, туманлардаги халқ таълими бўлимларига навбатда туриб, болаларни боғчаларга порасиз жойлаш мумкин.

Бироқ, Тошкент шаҳрида яшайдиган, неваралари боғчага қатнайдиган 60 ёшли пенсиядаги ўқитувчи Раъно Абдураҳмонова бу фикрларга қўшилмайди. Раъно опага кўра, ҳозир порасиз болани боғчага жойлаб бўлмайди, бола боғчага жойлангандан сўнг ҳам ота-оналарга турли хил тўловлар юкланади.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:41 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG