Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 23:44

Ўзбек чегарачилари тожик қишлоғи қўйларини олиб кетганликда айбланмоқда



Тожикистоннинг Панжакент туманидаги Ўзбекистонга чегарадош Моғиён қишлоғи аҳли 2200та қўй ва беш нафар чўпонни ўзбекистонлик чегарачилар олиб кетганини иддао қилмоқда. Бу ҳаракат икки ҳафта олдин тожикистонликлар томонидан ўғирланган 1700га қўйга жавоб тариқасида қилингани айтилмоқда.


Панжакент туманининг Моғиён қишлоғида истиқомат қилувчи Намозбой Қурбонхўжаевнинг айтишича, бу ҳодиса 15 июн куни кечки соат 5 ларда чегара ҳудудида жойлашган “Оқатоб” яйловида содир бўлган. Унинг айтишича, ўзбекистонлик чегарачилар Тожикистонга тегишли бўлган яйловга кириб, 2200 бош қўй, 41 бош мол ва 5 нафар чўпонни Ўзбекистон ҳудудидаги “Шутқишлоқ” ҳудудига ҳайдаб ўтган:

- Биз тожик чегарачиларига ва маҳаллий ҳукуматга бир неча бор бу хусусда мурожаат қилганимизга қарамасдан, ҳеч ким бизнинг додимизни эшитмаяпти, деди Намозбой Қурбонхўжаев.

Унинг айтишича, ўзбекистонлик чегарачиларнинг бу ҳаракати Фароб қишлоғи одамларининг икки ҳафта олдин ўзбекистонликларнинг 1700 бош қўйини Тожикистон ҳудудига ҳайдаб келганига жавоб тариқасида содир қилинган бўлиши мумкин:

- Агар улар ўзбекистонликларнинг қўйларини ўғирламаганда эди, биз жабр кўрмаган бўлардик, деди Намозбой Қурбонбоев.

Моғиён қишлоғининг чўпонлари Тўлибой Қурбонхўжаев, Рустам Ҳайдаров, Меҳриддин Шамсиддинов, Суҳроб Абдуллаев ва Довуд Ҳайдаровлар бир ҳафтадан буён Ўзбекистон ҳудудида ҳибсда сақланаётгани айтилади.

Моғиён қишлоқ жамоатининг раиси Ҳикматулло Эшоновнинг Озодлик радиоси тожик хизматининг мухбирига айтишича, улар Ўзбекистон томонга олиб кетилган юзлаб қўй ва беш нафар чўпоннинг тақдиридан хавотирда.

Раисга кўра, улар бу масалани ҳал қилиш учун бу ерга келаётган Тожикистон ҳукумати ва хавфсизлик идоралари вакилларини кутмоқда. Унинг айтишича, 22 июн куни соат 11да Самарқанд вилоятининг Жартепа чегара постида икки томон расмий вакилларининг бу ҳодиса юзасидан сўзлашувлари бўлади.
XS
SM
MD
LG