Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:07

Ўзбекистондаги ифтор дастурхонини ярим оч муҳожир тўлдирмоқда


Ўзбекистондаги рамазон кайфияти "Қурултой" суҳбатига мавзу бўлди.

"Қурултой"да иштирок қилган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур ўзи қатнашган ифторлик дастурхонларидаги тўкин-сочинлик¸ таровеҳ номозларидаги алоҳида шукуҳ ҳақида гапирди.

Тошкентлик муслима аëл¸ Мемориал фаоли Мўътабар Аҳмедова ҳам ифтор дастурхонлари ëз нозу неъматлари билан тўла эканлигини таъкидлади.

Айни пайтда Аҳмедова рўза арафасида масжидларда овоз кучайтиргичлар билан азон айтилишига изн берилгани¸ аммо рўзанинг иккинчи куни Тошкент масжидларида азон айтилмаëтгани ҳақида тўхталди.

Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳаëти бўйича тадқиқот ўтказган москвалик социолог Абдусами Раҳмонов эса Тошкентдаги ифтор дастурхонларини тўкин қилаëтган ва ўзи бир бурда нон билан оғиз очаëтган меҳнат муҳожирларининг рамазондаги аҳволидан гапирди.

Хоразмдан туриб "Қурултой"да қатнашган инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳайитбой Ëқубов Хива масжидларида азон бемалол овоз кучайтиргичлар воситасида айтилаëтганини таъкидлади.

Айни суҳбатдошга кўра Хоразмда рўза пайти бўлишига қарамасдан тўй - базмлар авжида:

- Ароқ дўконлари эртадан кечгача ишлаяпти. Балиқхоналарда бемалол кун бўйи спиртли ичимликлар истеъмол қилинмоқда. Кун иссиқ бўлгани боис рўза тутувчилар деярли йўқ¸ деди бу суҳбатдош.

"Қурултой" эшиттиришини тўлалигича мана бу ерда эшитиш мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:34:32 0:00
Бевосита линк

Алоқадор

XS
SM
MD
LG