Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:53

Бахтиёр Ғуломов АҚШдаги Ўзбекистон элчиси вазифасини бажаришга киришди


Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги янги элчиси Бахтиёр Ғуломов 18 июл куни АҚШ Президенти Барак Обамага ишонч ёрлиғини топширди.

49 ёшли Бахтиёр Ғуломов дипломатик фаолиятини 1992 йилда бошлаган.

2001 йилга қадар Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

2001-2003 йилларда Япониядаги Ўзбекистон элчиси ўринбосари бўлиб ишлаган.

2005-2009 йилларда Ғуломов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси вазифасини бажарганн.

2010 йилда Бахтиёр Ғуломов Ўзбекистоннинг Белгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссияси раҳбари этиб тайинланган.

Бахтиёр Ғуломов 2010 йилда АҚШ элчиси этиб тайинланган 61 ёшли Илҳом Неъматовнинг ўрнини эгаллади.
XS
SM
MD
LG