Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:13

Миср армияси қўмондони уламолар билан учрашди


Миср армияси қўмондони Абдулфаттоҳ Ал-Сиси.
Миср армияси қўмондони Абдулфаттоҳ Ал-Сиси.
Миср армияси қўмондони Абдулфаттоҳ Ал-Сиси мамлакатда юзага келган бўҳронни ҳал қилиш мақсадида исломчилар раҳбарлари билан учрашди.

Армия вакили Аҳмад Алига кўра, генерал Ал-Сиси можарода иштирок этаётган томонлар зўравонликдан воз кечган тақдирдагина муаммо тинч йўл орқали ҳал этилишини таъкидлаган.

Миср ҳарбийларига яқин манба Франс пресс ахборот агентлигига генерал Ал-Сиси билан музокарада олти нафар диний уламо ва сиёсий арбоб қатнашганини айтган.

Манбага кўра, Мисрдаги етакчи исломий ташкилот ҳисобланган Мусулмон биродарлиги ҳаракати вакиллари учрашувда иштирок этмаган.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий 3 июн куни ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилган эди.

Мурсий тарафдорлари ва Мусулмон биродарлиги аъзолари собиқ президент лавозимига қайта тикланиши талаби билан мамлакат бўйлаб намойишлар ўтказиб келмоқда.

Намойишчилар билан полиция ўртасида содир бўлган тўқнашувларда шу кунгача 260 дан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG