Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:58

АҚШ ва Россия вазирлари Вашингтонда жума куни учрашади


Москванинг Эдвард Сноуденга бошпана бериш қарорига қарамай, АҚШ ва Россия расмийларининг Вашингтонда жума кунига режаланган учрашуви ўтказиладиган бўлди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Женнифер Псаки жума куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Мудофаа вазири Чак Хэйгел россиялик ҳамкасблари Сергей Лавров ва Сергей Шойгулар билан Вашингтонда учрашишини тасдиқлади.

Музокаралар чоғида асосан Суриядаги вазият, Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масалалар кўтарилади.

Ўтган ҳафта Россия ҳукумати, АҚШнинг ўз фуқаросини Вашингтонга топшириш талабларига қарамай, Сноуденга бир йиллик вақтинчалик бошпана берди.

Давлат департаменти баёнотида ўзаро музокараларда Сноуден мавзуси ҳам кўтарилиши билдирилган.

Россия ҳукуматининг Миллий Хавфсизлик Агентлигининг собиқ ходимига вақтинчалик бошпана бериш қарори Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқалар таранглашишига олиб келди.
XS
SM
MD
LG