Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:33

Афғонистон: Сув тошқинларида ўнлаб одам нобуд бўлди


Афғонистонда кучли ёмғир ёққани оқибатида пойтахт Кобул, Парвон, Каписа ва Пактия вилоятларида сув тошқинлари рўй берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, табиий офат оқибатида 22 киши, жумладан, олти нафар бола нобуд бўлган.

Сув тошқинлари ўнлаб уйни, масжид ва катта ҳудуддаги экин майдонларини ювиб кетган.

Табиий офат жуда кўп афғонистонликлар хайит байрами муносабати билан қариндошлариникига меҳмонга борган пайтда рўй берган.

Ўтган ҳафта Афғонистоннинг шарқий ҳудудларида содир бўлган сув тошқинларида 60 дан зиёд одам нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG