Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:24

Мушарраф Бҳутто ўлимига алоқадорликда айбланди


Покистон суди мамлакатнинг собиқ президенти Парвез Мушаррафни 2007 йилда собиқ Бош вазир Беназир Бҳутто ўлдирилишига алоқадорликда расман айблади. Бироқ Мушарраф ва унинг партияси айбловларни инкор қилди.


Покистоннинг Равалпинди шаҳар суди мамлакатнинг собиқ президенти Парвез Мушаррафга учта айблов, жумладан, қотиллик ва суиқасд фитнасида иштирок этганлик айбловини эълон қилди.

Мушаррафнинг адвокати Афшан Одил суд биноси олдида журналистларга ўз мижозига қўйилган айбловларни асоссиз, дея атади.

- Собиқ президентнинг бу ишга умуман алоқаси йўқ. Унга қарши эълон қилинган айбловлардан бирортаси ҳам президентга алоқадор эмас, деб ҳисоблайман, дея таъкидлади адвокат Афшан Одил.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган маҳкамада Парвез Мушарраф ўзига қўйилган айбловларни инкор қилди.

Мушаррафнинг париятияси ҳам унга қўйилган айбловларни рад қилди.

Бутун Покистон мусулмонлар лигаси матбуот котиби Ойша Исҳоқ Парвез Мушаррафга қўйилаётган айбловларни “уйдирма”, дея атади.

Мушарраф 2007 йил декабр ойида суиқасд қурбони бўлган Беназир Бҳуттонинг хавфсизлигини таъминлай олмаганликда айбланган.

Бҳутто Равалпинди шаҳридаги сиёсий намойиш пайтида жанггарилар бомба портлатгани ва ҳужум қилгани оқибатида ўлдирилган эди.

20 август кунги суд қарори Покистон тарихида илк бор армия қўмондонига нисбатан жиноий айблов эълон қилинишидир.

Мушарраф жорий йил март ойида Британиядаги ихтиёрий сургундан Покистонга қайтганидан кейин у мамлакатни 1999 – 2008 йилларда бошқарган даврда содир этилган турли жиноятларга алоқадорликда айбланди.

Июн ойида Бош вазир Навоз Шариф Мушаррафга нисбатан “ватанга ҳиёнат” айблови бўйича текширув бошлашга кўрсатма берган.

Шариф собиқ президент Мушарраф “ўз айблари учун суд олдида жавоб бериши керак”, дея баён қилган эди.

Навоз Шариф собиқ президент Парвез Мушаррафни 1999 йилда сайланган ҳукуматни ҳокимиятдан ағдарганлик, ҳакамлар ҳайатини тарқатиб юборганлик ва 2007 йилда мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш орқали мамлакат конституциясини бузганликда айблаган.

Агар ҳоинликда айбдор деб топилса, Парвез Мушарраф умрбод ёки олий жазога ҳукм этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG