Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўнга яқин ўзбек қўшиқчисини бемаъни қўшиқ куйлаганлик ва ўғирликда айблади.
21-22 август кунлари Гулнора Каримованинг Твиттердаги саҳифаси Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган ватанпарвар қўшиқларни зарда билан танқид қилувчи мисралар билан тўлди.
Гулнора Каримованинг ëзишича¸ ўзбек поп қўшиқчиларининг Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган қўшиқлари матнлари “чидаб бўлмас даражада сийқа¸ тубан ва юзаки”.
Каримованинг твитларида таъкидланишича¸ бу қўшиқларга клип суратга олаëтган клипмейкерлар эса бошқаларнинг ғоя ва тасвирий ифодаларини “ошкора ўғирлаш “билан “бетамизларча” шуғулланмоқда.
Каримова твитларига ишонилса¸ ўзбек киночилари танбалликдан “ëғ боғлаб кетган”¸ қўшиқчилар эса “фақат осон пул ва арзон шуҳратни ўйлаб тўйларда жилпанглашмоқда”.
Гулнора Каримова "Зарба"га зарба берди
Гулнора Каримова ўз твитларида ўзбек эстрада оламида танилган бир неча қўшиқчига очиқчасига танбеҳ беради.
“Ҳеч ким қўшиқ матни ҳақида ўйламайди! Бегоналарнинг омади чопган клипларидан бетамизларча ўғирлаш одатий ҳолга айланди! Масалан¸ манави янги чиққан Татъяна Океан” дея Гулнора Каримова мустақиллик ҳақида янги клип чиқарган қўшиқчини нишонга олади.
Ана шундан кейин президентнинг тўнғичи “аҳмоқона матн”¸ ”чириган” ва “бетамиз” қўшиқлар куйлашдан “уялмайдиган” мусиқий гуруҳлар номларини келтиради.
“Булар ижодий маразм хасталигидан азоб чекишади... Бу эса айнан бизнинг шоу бизнесга оид паталогиядир! Мана бу янги клипларни қаранг - "Саҳро"¸ "Зарба"¸ Муҳаммадали Неъматов ва бошқалар..” деб ëзган Гулнора Каримова бу қўшиқларга клип суратга олаëтган клипмейкерларни эса бошқаларнинг ғоя ва тасвирий ифодаларини “ошкора ўғирлаш “ва танбалликдан “ëғ боғлаб кетган”дея тергайди.
“Кечагина камера сотиб олганлар бугун клип суратга олаяпти¸ иккита клип суратга олганлар эса ўзини бу соҳанинг устози деб айтишдан уялмаяпти” деб таъкидланади твитларда.
Ана шундан кейин "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси раҳбари Гулнора Каримова ўзбек қўшиқчиларининг мустақилликка бағишланган асарларига хулосавий фикрни навбатдаги твит воситасида зикр қилади.
“Ўғирланган ритм¸ бегона оҳанг Ўзбекистон мустақиллиги деган мавуга конъюктура қилинган патетик аҳмоқона матн! Бу алаҳсирашдан бошқа нарса эмас! Нимага ҳамма жим? Қани мусиқа танқидчилари?
Ўзбеклар бундай санъатга чидаяпти
Гулнора Каримованинг бу танқидий фикрларига муносабат сўраб, Озодлик мухбири Ўзбекистонда танилган иккита бастакорга мурожат қилди.
Бастакорлар қўшиқчилар билан муносабатни бузмаслик учун танқиддан тийилишини билдиришди:
- Қўяваринг, халқ қабул қилaяптику¸ ëмон бўлсин, яхши бўлсин қўшиқдан биров зарар кўрмайди¸ деб таъкидлади исми зикр қилинишини истамаган бастакор.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова ўзбек эстрада санъати борасида танқидий фикрларини очиқ айтиб келаëтган санъаткор.
Озодлик мухбири билан суҳбатда Кумуш Раззоқова ўғирлик ва бадиий тубанликка асосланган қўшиқларнинг яшаб келаëтганини ўзбекларнинг мўмин- қобиллиги билан изоҳлади:
- Бу қўшиқларни ўзбек халқи қабул қилаëтгани ҳам йўқ. Фақат тишини-тишига қўйиб чидаб келаяпти. Мўмин-қобил халқ бўлмаганимизда эди¸ ўзбек тилини талаффуз қилолмайдиган¸ ритм ва оҳангларни ўғирлайдиган санъаткорларни тошбўрон қилиб юборар эдик. Мен халқни ичида юриб эшитаман. Ўзбекча билмайдиган ашулачиларнинг чулчут қўшиқлари одамларнинг жиғига тегади. Фақат қўшиқчининг кўнглига келмасин¸ деб индамай юради. Лекин токайгача индамай юрамиз. Нега Навоийдан мерос тилимизни бузаëтган машшоқларни койимаймиз¸ дейди суҳбатдош.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова Озодлик билан суҳбатда ватанпарварлик қўшиқларинг махсус идора буюртмаси билан эмас¸ балки қалб амри билан яралишида хайр бор¸ деб билишини таъкидлади.
Ўзбекистон президентнинг тўнғичи танқид қилган “ватанпарвар” қўшиқларнинг аксарияти “Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмасининг 18 июн куни қабул қилган МР-11/1-сонли буйруғидан кейин шошиб-пишиб тайëрлангани айтилади.
Мазкур буйруқ Ўзбекистон мустақиллигини мадҳ қилмаган ашулачилар жазоланишини назарда тутади.
“Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмаси буйруғида “Мустақилликнинг 22 йиллиги байрамини ўтказиш бўйича ҳукумат қарорини тўлиқ англаб етмай, байрам тантаналари учун янги қўшиқ тайёрлаш борасида жиддий камчиликка йўл қўйган бир қатор эстрада хонандалари” нинг жазоланиши айтилган.
Мзакур буйруққа кўра¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, "Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод Раҳмонов, "Уммон” ва "Манго” гуруҳлари хонандалари мустақилликка атаб ватанпарвар қўшиқ куйламагани учун лицензиядан маҳрум қилинган эди.