Тожикистоннинг Данғара туманидаги ўзбек тилида таҳсил берадиган икки мактабда 1 сентябрдан бошлаб дарслар тожик тилида ўтиладиган бўлди. Тожик расмийларининг айтишларича¸ бунга ота-оналарнинг аризалари сабаб бўлган.
Данғара туманининг Боботубхона ва Лавак қишлоқларидаги ўзбек тилли мактабларида ўқиётган 300дан ортиқ ўқувчининг ота-онаси мактаблардаги дарслар тожик тилида ўтилишини сўраб туман Халқ маорифи бўлимига мурожаат қилгани айтилади.
Данғаралик Холдона Йўлдошева шундай сўровга қўл қўйганлардан бири:
- Биз ҳаммамиз бунга тайёрмиз. Келинларим тожик, дадам ўзбек, онамнинг дадаси тожик. Аралаш бўлиб кетганмиз, чунки Тожикистонда яшаймиз. Невараларим энди тожикча ўқийди ва уларнинг олийгоҳларга ўқишга кириши енгиллашади, дейди Озодлик мухбири гаплашган Холдона Йўлдошева.
Шу пайтгача тумандаги учта икки тилли мактаб ҳам тўлалигича тожикчалаштирилган эди. Шу мактаблардан бири директори Нурилло Абдуллоевнинг айтишича, мактаб тожикчалаштирилганидан сўнг ўқувчиларнинг олий ўқув юртига кириш кўрсаткичи яхшиланган:
- Ўқувчилар узоқ йиллар мобайнида ҳеч қаерга ўқишга киролмас эди. Чунки мактабни ўзбек тилида битиргани билан, тожик олий ўқув юртларига имтиҳон топширолмас эди. Бундай аҳволни кўрган ота-оналарнинг ўзлари дарсларни тожикчалаштириш ташаббуси билан чиқдилар. Ҳозир собиқ ўқувчиларимиздан беш нафари хорижга ўқишга кетган ва ўнлаб ўқувчиларимиз ўзимиздаги олийгоҳларда таҳсил олаяпти. Менинг икки келиним ҳам тожик ва болалар уйда кўпроқ тожикча гапиради, лекин адабий тилни ўрганиш учун мактаб керак, дейди Нурилло Абдуллоев.
Данғара тумани Халқ маорифи бўлими мулозими Жўрахон Юсупов, ўзбек тилидаги мактаблар ўқитувчилари ишсиз қолишдан хавфсираб мактабларнинг тўла тожикчалаштирилишига қарши чиқиб келганини билдирди:
- Улар ҳамма мактаблар тожикчалаштирилса¸ биз кўчада қоламиз¸ деб қўрқишди. Биз уларга айтдик, бу ота-оналарнинг таклифи, ўзларинг улар билан маслаҳат қилиб кўринглар, сизлар тожик тилида ҳам дарс ўта оласизлар, фарзандларинг келажагини ўйланглар, деб. Улар кенгашиб рози бўлишди ва бугун уларнинг аксарияти мактабда ишлаяпти, дейди Жўрахон Юсупов.
Тожикистонлик мустақил журналист Ҳайдар Бобоев ота-оналарнинг ўзлари мактабларни тожикчалаштириш ҳақида ариза ёзганларига ишонмаслигини айтади:
- Ота-оналар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ёзмагани табиий, балки бир-икки ота-она шундай илтимос қилгандир. Уларни ҳам тўғри тушуниш керак, чунки олийгоҳлардаги ўқишлар тожикча, кириш имтиҳонлари ҳам. Ҳозир ўзбеклар орасида фарзандларини тожик ёки рус тилидаги мактабларга бериш ҳолатлари кўпайди. Ўзбеклар Тожикистон аҳолисининг 24 фоизини ташкил этади, албатта¸ олийгоҳларда уларга она тилида ўқиш йўқлиги ачинарли ҳол. Бир томондан қараганда, давлат тилида таҳсил олган ўқувчи ўзининг келажаги учун йўл очади. Бошқа томондан эса¸ бу тўғри эмас. Ҳар бир давлат ўз фуқаросининг она тилида мактаблар очиши ва олийгоҳларда ҳам ўқиши учун шароит яратиб бериши керак, деди журналист Ҳайдар Бобоев.
Данғара туманидаги 70 мактабда 31 мингдан ортиқ ўқувчи таҳсил олади. Бу ўқувчиларнинг 4000 нафарга яқинини ўзбеклар ташкил этади.
Ҳозир туманда тўлиқ ўзбек тилида ўқитиладиган бир мактаб ва икки тилда таҳсил берадиган уч мактаб қолган, холос.