Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:06

Россиядан Ўзбекистонга сим қоқиш қимматлаши мумкин


Ўзбекистоннинг халқаро алоқа трафигини бошқарувчи давлат монополисти “Ўзтелеком” Россия операторлари учун нархларни оширди. Мутахассислар бунинг ортидан Россиядан Ўзбекистонга уяли телефонлардан қўнғироқлар нархи ошиши мумкинлигини айтмоқда.

Бунга МДҲ давлатларидан Ўзбекистон ва Беларус Россия уялиалоқа операторлари учун овоз ўтказиш трафиги нархларини оширгани сабаб бўлиши айтилди.

Бу хабарни тарқатган “Ведомости” газетасининг ёзишича, Ўзбекистонда Россия уяли алоқа операторлари учун нархлар 30 фоизга, Беларусда – 23 фоизга оширилган.

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган Россиянинг “Вимпелком-Билайн” алоқа ширкати расмий вакиласи Анна Айбашева Озодлик билан суҳбатда ҳозирча Россиядан Ўзбекистонга қўнғироқлар нархи оширилмаганини, бироқ ширкатнинг сарф-ҳаражатлари сезиларли даражада кўпайганини билдирди:

- “Ўзбектелеком” бир тарафлама Россия уяли алоқа операторларидан Ўзбекистондаги уяли рақамларга қўнғироқларни тушириш учун овоз ўтказиш трафиги нархларини оширгани бизни ҳақиқатан ҳавотирга солмоқда. Бу ҳаракатлар Россия операторларининг Ўзбекистондаги интерконнектга сарфларини жиддий тарзда оширишига олиб келиши мумкин,- деди Анна Айбашева.

“Ведомости” нашрининг исми сир тутилаётган алоқа ширкатидаги манбасига таяниб хабар қилишича, 2013 йилнинг сентябрида Россия операторларининг Ўзбекистондаги уяли номерларига қўнғироқни тушириш нархи 0,05 доллардан 0,075 долларга оширилган.

Рус матбуотида пайдо бўлган маълумиотларга ишонсак, Россия алоқа операторлари учун Ўзбекистонда ва Беларусда нархларнинг бундай тарзда кўтарилиши 2013 йилнинг кейинги 5 ойи давомида ширкатларга 3 миллиард рубл (салкам 100 миллион АҚШ долл.) миқдорида зарар келтириши мумкин.

Шу тариқа операторлар ҳозирда Россиядан Ўзбекистонга дақиқаси ўртача 3,5 рубл турадиган қўнғироқлар нархини 30 ва ҳатто ундан юқорироқ фоизга оширишга мажбур бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Қўнғироқлар нархлари ошмаган, аммо...

“Вимпелком” матбуот маркази раҳбари Анна Айбашева “Билайн” эгаси саналган “Вимпелком” ҳозирда вазиятни жиддий таҳлил этаётгани, уяли телефонларга қўнғироқлар нархларнинг оширилиши Россиядан Ўзбекистонга бўлаётган қўнғироқлар сонининг озайишига олиб келиши мумкинлигини тахмин қилди.

- Одатда барча алоқа операторлари нархларни туширишга ҳаракат қилади, чунки хизматлар кўлами кенгайиб бормоқда, абонентлар сони ошмоқда ва бундай вазиятда барча операторлар нархларни тушириб, мижозлар сонини оширишга ҳаракат қилади. Аммо кўриб турганингиздек, бундай вазиятларнинг пайдо бўлишига маҳаллий қонунчилик, роуминг хизматини кўрсатаётган турли мамлакатлар қонун-қоидалари ўзгартиш киритиши мумкин, - дейди уяли алоқа хизматларига нархларнинг оширилишига ўзи ҳам биринчи маротаба гувоҳ бўлаётганини таъкидлаган “Билайн” вакиласи.

Анна Айбашева “Вимпелком”ниинг халқаро ва шаҳарлараро қўнғироқларга нархларни ошириш истаги йўқлигини билдирган бўлса-да, “вазият ўзгармаса – бизнеснинг бу тури шак-шубҳасиз зарар келтирадиганга айланиши мумкин”, деди.

Мутахассислар алоқа тизимидаги бу каби янгилик жорий қилинса, Россия алоқа ширкатлари йилига 1 миллиард рублдан зарар кўриб боришини аллақачон ҳисоблаб чиқди.

Олинган маълумотларга кўра, интерконнект деб аталадиган халқаро операторлик алоқанинг оширилиши бевосита Узбекистон ва Беларусда монополист саналган “Ўзтелеком” ва “Белтелеком” давлат корхоналари томонидан амалга оширилган.

Вазиятга муносабат билдирган Telecomdaily ахборот-таҳлилий агентлиги раҳбари Денис Кусковга кўра, нархларнинг бир тарафлама оширилиши Ўзбекистон ва Беларус ҳукуматларининг бўшаб қолган хазинани тўлдириш йўлидаги яна бир уринишидир.

Аммо таҳлилчи нархларнинг оширилиши муҳожирларнинг Россиядан камроқ қўнғироқ қилишларига олиб келишини тахмин қилмоқда.

“Вимпелком” расмийлари Озодликка Ўзбекистон томонидан оператор хизматларига нархларнинг бир томонлама оширилиши билан боғлиқ вазиятга Россия ҳукумати ва Дума депутатлари муносабат билдиришига умид қилмоқда.

Қолган алоқа операторлари бу вазиятга муносабат билдирганича йўқ.
XS
SM
MD
LG