Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:38

Қозоғистон Хитой билан 30 миллиард долларлик шартнома имзолайди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз мамлакати Хитой билан умумий қиймати 30 миллиард АҚШ долларилик 20дан зиёд шартномани имзолашини айтди.

Жаноб Назарбоев бу ҳақда бугун Хитой президенти Си Цзинпин билан Остона шаҳрида ўтказган музокаралари ортидан таъкидлади.

Икки мамлакат ўртасида имзоланажак шартномаалар нефт ва газ секторини ҳам қамраб олади. Жумладан Хитой Қозоғистонда нефтни қайта ишлаш заводини барпо этишни режаламоқда.

Хитой президенти Си Цзинпин Қозоғистондан сўнг Ўзбекистон ва Қирғизистонга боради. Бишкек шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти учрашувида қатнашади.
XS
SM
MD
LG